09:00 / 01.10.2021
1 625

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси виза беришни қайта тиклади

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси виза беришни қайта тиклади
Фото: Getty Images
Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси барча турдаги визаларни тақдим этиш хизматини қайта тиклади. Барча турдаги визалар суҳбат асосида тақдим қилинади ва виза олишни хоҳлаганлар онлайн тартибда рўйхатга ёзилиши керак.

Чекланган ресурслар ва суҳбат ўринлари сони туфайли, кутиш вақти одатдагидан узоқроқ бўлиб, мурожаатчилар шунга мувофик режа қилишлари лозимлиги айтиб ўтилган.

«Айни пайтда биз биринчи навбатда Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари аризаларини қабул қилмоқдамиз. Чекланган истиснолардан ташқари туристик/ташриф визаси бўлган норезидентлар Ўзбекистонда АҚШ визасига мурожаат қила олмайдилар», дейилган баёнотда.

Агар шошилинч масала ва дарҳол саёҳат қилиш эҳтиёжи бўлса, [email protected] электрон манзили орқали боғланиш кўзда тутилган.
Қуйидаги холатларда шошилинч суҳбатга мурожаатлар қабул қилиниши мумкин:
- F-1, F-2, M-1, M-2 (талабалар);
- J-1, J-2 (алмашув дастурлари);
- C1/D (транзит/экипаж аъзолари);
- H1B/H4 (махсус соҳа ишчилари);
- I (матбуот/журналистлар);
- L1/L2 (компаниялараро кўчиш);
- (ноёб ютуқ ёки қобилиятга эга шахслар);
- P (спортчилар, рассомлар ва киночилар);
- Норезидентлар: E, H1B, L, O, ва P.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси виза беришни қайта тиклади