20:06 / 07.10.2021
1 400

Бўстонлиқдаги «Пирамидалар» яхлит мажмуа сифатида сотувга қўйилди

Бўстонлиқдаги «Пирамидалар» яхлит мажмуа сифатида сотувга қўйилди
Фото: Spot
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ оромгоҳи» («Пирамидалар») дам олиш маскани яна сотувга қўйилди, деб хабар бермоқда Spot Давлат активларини бошқариш агентлигига таяниб.

Дастлаб ушбу дам олиш ҳудуди катта бўлгани учун у 8 та алоҳида лотларга бўлган ҳолда савдога қўйилганди. Бироқ бу жараён якунланди ва эндиликда яхлит лот сифатида сотилмоқда.

Дам олиш масканининг янги эгаси келгусида меҳмонхонани сақлаб қолиш ва ривожлантириши, дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторийга риоя этиши ҳамда IMPRO GmbH LTD олдидаги 573 568 евро миқдоридаги қарздорликни тўлаши керак.

«Пирамидалар» билан танишиш учун унинг ҳам ички, ҳам ташқи томонидан олинган панорама суратларини томоша қилиш мумкин.

Савдонинг биринчи босқичида иштирок этиш учун талабгорлардан аризалар 8 ноябрдан бошлаб қабул қилинади. Бу ҳақда қуйидаги ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўстонлиқдаги «Пирамидалар» яхлит мажмуа сифатида сотувга қўйилди