Фото: «Дарё»
Таниқли журналист, кинотанқидчи Лола Зуннунова 2019-2020 йилларда Milliy TV бош муҳаррири, 2020 йилнинг август ойидан декабрь ойига қадар телеканал бош директори сифатида фаолият олиб борган.
Лола Зуннунова нима сабабдан Milliy TV бош директорлигидан кетганини маълум қилди. Бу ҳақда журналист YouTube’даги YashinTV каналига берган интервьюсида гапириб берди.
- "Мен Milliy TV’да жуда ҳам чиройли ва гўзал ижодий муҳит, ижодий вазият ва ижодий ҳолатда ишладимки, бунинг учун фақат шукрона келтираман. Телеканалнинг ҳар бир ходимига, катта ходимидан тортиб токи кичик ходимигача ҳаммасига фақат ташаккурим ва миннатдорчилигимни билдираман.
Бу канал пайдо бўлганидан катта бир портлаш билан чиқди. Жуда статусли, чиройли, элита канал эди, шундайлигича қолди ва Худо хоҳласа, шундайлигича қолади. Мен бу каналга бориб, канални фалон даражага кўтардим демайман. Нима қилинган бўлса ҳам биз катта жамоа билан биргаликда катта натижага эриша олдик.
Раҳбарлик фаолиятим якунланишига эса менда виждоним билан катта кураш бошланди. Буни фақат Аллоҳ билади ва мен биламан. Қолаверса, катта қизим ҳам ўсмирлик ёшига етиб қолди. Унга жуда кўп вақт ажратишим керак эди, иккинчи қизим ҳам олти ёшга етиб қолди. Ўғлим ҳали жуда ёш. Қолаверса, бош муҳаррир бўлган пайтимда турмуш ўртоғим бошқа вилоятда ишлар эдилар. Вилоятда бошқарув раиси эдилар ва мени жуда катта натижа беришга вақтим, имконим бор эди. Улар вилоятдаги ишларини якунлаб, бу ерга қайтганларидан кейин раҳбарлик ва рафиқаликни тенг ушлаш жуда ҳам қийин бўлди.
Мен ўзимдан кечишимга соғлиғимдан, хотиржамлигимдан, тинчлигимдан кечишимга тўғри келди. Кези келганида ўзимни бутунлай ишга бағишлаганимдан эътиқодим ҳам панд еб қолганди. Мана шу гўзал ва чиройли ҳаётимда мен учун қадри баланд эътиқодим, оилам, фарзандларимга дарз кетиб улгурмасидан мен тўхтатишим, аниқроғи, тўхтата олишим керак эди.
Мен 5 декабрь куни бу қарорни қабул қилганман. Кетиш ҳақидаги қарорни раҳбарият эмас, мен ўзим қабул қилганимни шу телеканалдаги уч-тўртта раҳбарлар билишади. Ўша вақтда қароримни айтган бўлсам январь ойида Milliy TV’да раҳбарлик фаолиятимни якунладим.
Мен Худонинг олдида пок виждон, пок юрак ва пок ҳолат билан ишладим, буни Аллоҳ билгувчи. Диний таълимни олишни бошлаганимдан кейин аслиятимиз, ўзлигимиз ва Аллоҳ яратган фитратимизга қайтишим керак эканлигини англай бошлаганимда ўзим билан кураш, руҳий ўзгариш бошланган эди. Олдиндаги катта синовлар қолиб дунёвий ишларга берилиб қолганим ва фарзандларим ҳам шуни кўриб катта бўлаётганини билиб, менда жуда катта туғён бошланган эди.
Сизнинг олдингизга аслиятингизга мос инсонлар келар экан, сизга мос инсонлар ёнингизда турар экан. Мен бу илмга бора бошлагандан кейин атрофимдагилар Аллоҳнинг жуда чиройли элагидан ўта бошлади. Мен бу илмга борганимдан кейин муҳокама, кимнидир ғийбат қилиш, кимнингдир камчилиги, хатосини топиш ва кимгадир «Сен шунга айбдорсан, сени деб шундай бўлди», дейишдан анча узоқлашдим. Биз шу ҳолатлардан рўза тутиб бошладик.
Суҳбатнинг гули — ғийбат, дейишади. Агар ғийбат бўлмаса, сиз кимга қизиқсиз? Ходимлар орасида кимнидир ёмонлаб келиш ҳолатлари бўларди. Табиийки, кимдир ўзини оқлаш учун, вазиятни тушунтириш учун кимнидир ёмонлаб келарди. Мен ана шу пайт ҳаммани тўхтатар эдим. Бирор марта бирор инсонни ўзи йўғида гапирмаганман, буни ҳамма билади ва тан ҳам олади.
Гап бошқа инсон ҳақида кета бошласа, ана шу ходимга қўнғироқ қилиб хонамга чақиртирардим. Агар ишхонада бўлмаса, овоз баландлагичга қўйиб олдимга шикоят билан келган одамни гапиртирардим. Олдимизда йўқ инсонни гапирдикми, тамом, бу — ғийбат. Ана шу вазият ўтади-кетади, лекин унинг гуноҳ юки қолади.
Агар унинг ўзидан кечирим сўрамасам, бу гуноҳни ўзим билан бирга қиёматга олиб кетаман. Менга бу керакмиди? Табиийки, йўқ. Кимнидир кимгадир эътирози бўлса, фақат ўзининг олдида муҳокама қилганман. Биз қачон бошқаларнинг камчилигини кўрамиз? Агар ана шу камчилик ўзимизда бўлса. Агар иккита инсон бир вазиятга икки хил муносабат билдириб, биринчи томон бу тўғри деса-ю, иккинчи томон балки, мана бунақадир, дедими, тамом, иккинчи томоннинг ўзи ана шу фикрни хаёлидан ўтказди. Одам ўзида бор иллатни бошқада кўра олар экан. Устозимдан олган илмларим натижасида шуни англадимки, қанчалик муҳокамадан узоқ бўлсангиз, ўзингиз ҳам муҳокамалардан холи бўласиз.
Кимнидир муҳокама қилишдан аввал, кимнидир камчилигини айтишдан аввал кўзгуга боқайлик, ким турибди кўзгуда?! Муҳокамалар ичра қолган, хато ва камчиликларни қайта-қайта қиладиган ўзимиз турибмизми?! Демак, аввал кўзгудаги ўзимизни тўғрилайлик, муҳокамачилар ва камчиликлар ўз-ўзидан йўқолади, кўзингиз асло унақа нарсаларни кўрмайди. Фақат гўзаллик кўринади, алҳамдулиллаҳ", - дейди журналист, кинотанқидчи Лола Зуннунова.
Маълумот учун, Лола Зуннунова 1984 йил 29 июнда Термиз шаҳрида дунёга келган. Журналист «Ёшлар» телеканалида эфирга узатилган «Киномания» кўрсатуви орқали машҳурликка эришган. Лола Зуннунова 2007 йилда M&TVA Award тақдимотининг «Йилнинг энг яхши телебошловчиси» номинацияси ғолиби. 2019 йилда эса «Энг улуғ, энг азиз» республика танловида ғолиб бўлган.
Лола Зуннунова 2019-2021 йилларда Milliy TV телеканалларида фаолият олиб борган. 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб Milliy TV каналида бош муҳаррир лавозимида, 2020 йилнинг август ойида эса каналнинг бош директори лавозимида фаолият юритди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фронтдаги вазият: Россия Украинанинг Донбассдаги муҳим бўлган қалъасини ўраб олмоқда
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Қарзинг бўлмасин!
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган
Башар Асад оиласи билан Москвага қочиб келгани маълум бўлди
Майк Тайсон: “Йиғладим ва қасос олишга ваъда бердим”