Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи номига ёзилган кафолат хати тарқалди.
Ушбу кафолат хатида Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси бошқарувидаги муассасалар ҳудудида беморлар ва тиббиёт ходимлари томонидан диний урф-одат ва тоат-ибодат ишларини амалга оширмаслик, намоз ўқимаслиги назоратини таъминланишини кафолатлаш қайд этилган.
Бу борада тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Маҳмуд Ражабов билан боғландик. Маҳмуд Ражабов бу ишдан хабари йўқлигини, энди эшитаётганини, раҳбари эса мажлисда эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходими билан боғландик, у барча саволларимизга бошқарма матбуот котиби жавоб беришини айтди. Лекин икки соатга яқин уринишларимиз самарасиз бўлди: матбуот котиби Нуриддин Эгамов қўнғироқларимизга жавоб бермади.
Бу кафолат хати қанчалик тўғри эканлиги ҳамон мавҳум бўлиб қолмоқда. Шундай бўлса-да, ушбу кафолат хати юзасидан баъзи бир масалаларга тўхталиб ўтсак.
Хўш, шахснинг эътиқод эркинлиги деганда нима тушунилади? Фуқароларнинг ходим сифатида ибодатларини қилишига (намоз ўқишига) ҳуқуқий жиҳатдан қандай қараш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасига кўра, ҳар бир инсон учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги кафолатланиши нафақат маълум бир динни танлаши мумкинлигини, қолаверса, шу диннинг кўрсатмаларига амал қила олиш эркинлигини ҳам билдиради. Яъни намоз ўқиш диннинг кўрсатмаларига амал қилиш ҳисобланиб, бу ҳам ўз навбатида шахснинг эътиқод эркинлиги ҳисобланади.
Бу ҳолат 1991 йил 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий совети томонидан ратификация қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларасиясининг 18-моддасида ҳам ўз аксини топган.
Шунингдек, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддаси 1-қисмига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муносабати кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг динга муносабатига қараб уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш ва уларга бевосита ёки билвосита имтиёзлар белгилаш, душманлик ва адоват уйғотиш ёхуд уларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқариши таъкидланган. Бундан ташқари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларда намоз ўқиш тақиқланмаган ва бунга ҳеч қандай чекловлар ҳам мавжуд эмас.
Шундай экан, ходимларга нисбатан ибодат қилишда чекловлар қўйиш ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.
Ислоҳотлар, эркинликлар ва республикамизда бўлаётган ўзгаришлар туманларга етиб бормаяпти. Ҳали ҳам эскича ишлаш тизими чекка туманларда сақланиб қолмоқда. Тиббиёт ходимининг намоз ўқиши асосий ишига халақит бермаса (қанча вақт ҳам кетарди, бир-икки маҳал намоз учун), уларни Конституцияда белгиланган эркинлигидан қайтаришга, тўсишга ҳеч кимнинг ҳам маънан, ҳам қонунан ҳаққи йўқ! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади