20:36 / 13.10.2021
1 388

Божхоначилар 1 миллиард сўмдан зиёд товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Божхоначилар 1 миллиард сўмдан зиёд товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Х.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 357 миллион сўмлик, жами 3980 дона чилим учун тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, яна бир холатда фуқаро У.Ж. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 603,9 миллион сўмлик товар моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, фуқаро А.И. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси ҳам ўрнатилган тарзда кўздан кечирилди. Текширув давомида ушбу автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 90 миллион сўмлик 36 дона телевизорлар борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 1 050 856 000 сўмлик товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар 1 миллиард сўмдан зиёд товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди