Вазирлар Маҳкамасининг қарори (637-сон, 12.10.2021-й.) билан «темир дафтар» ва «аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «ёшлар дафтари»га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, кредитлар банклар томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадлилик шартларида берилади.
Кредитлар ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз асосда ажратилади. Бунда тегишлича «Саховат ва кўмак», «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари» жамғармалари кафиллиги тақдим этилади. Кафиллик берилганлиги учун тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.
Қарз олувчилар, жумладан, қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:
- 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган;
- янги (иккала томон учун биринчи маротаба) турмуш қурган;
- илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредити олмаган бўлиши керак.
Шунга кўра, ёшларнинг алоҳида тоифаларига кредитлар:
- бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;
- 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
- бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
- бир қарз олувчига 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.
Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг банк 3 иш кунида ариза берувчига кредит бериш масаласини кўриб чиқади.
Ариза қаноатлантирилган тақдирда, кредит шартномаси имзоланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди