17:03 / 19.10.2021
1 759

Шавкат Мирзиёев: «Энг катта муаммо — Афғонистон шу қишни эсон-омон, очарчиликка дуч келмай, урушларсиз ўтказиб олиши»

Шавкат Мирзиёев: «Энг катта муаммо — Афғонистон шу қишни эсон-омон, очарчиликка дуч келмай, урушларсиз ўтказиб олиши»
Ўзбекистоннинг амалдаги президенти, ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни тошкентлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда Афғонистон ҳақида тўхталиб ўтди.

«Қўшниларимиз билан муносабатларни кузатиб турибсиз. 5 йиллик қисқа муддатда катта ютуқларга эришганимиз бор гап. Афғон муаммоси бизни жиддий ўйлантиради. Энг катта муаммо — Афғонистон шу қишни эсон-омон, очарчиликка дуч келмай, урушларсиз ўтказиб олиши. Ўйлайманки, ҳукумат тепасига келган янги кучлар ҳам ўз халқини ўйлайди», — деди у.

Шунингдек, Ўзбекистонда пандемия шароитида ҳам иқтисодиётни сақлаб туришга эришилганини таъкидлаб ўтди.

«Ҳеч қачон дунё иқтисодиёти бундай жиддий синовга дуч келмаган. Касаллик туфайли энг кучли давлатлар ҳам қийин вазиятга тушиб қолди. Биз шундай вазиятда ҳам иқтисодиётимизни сақлаб туришга ва ҳатто ўсишга эришдик.

Албатта, пандемия талабларидан ҳаммамиз чарчадик. Пандемия даврида кўп давлатлар ‘эгоист’ бўлиб кетди. Буни ҳам тушуниш мумкин, вазият оғир. Мен ҳам биринчи навбатда ўзимизнинг мамлакат тинчлиги, халқим фаровонлигини ўйлашим керак
», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 14 сентябрь куни Афғонистон халқига ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пойабзаллардан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборганди. Афғонистон муваққат ҳукумати аъзолари Ўзбекистон Президентига афғон халқининг орзу-интилишларига қаратаётган улкан эътибори, озиқ-овқат инқирозининг олдини олишда кўрсатган бундай ёрдам учун самимий миннатдорлик билдирганди.

Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни бўлиб ўтган ЎзЛиДеПнинг Х қурултойида «Қўшни Афғонистон заминида тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, жафокаш афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз», деб айтганди. Президент 5 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокараларда Афғонистон халқига зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор айтиб ўтган. Музокараларда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор тараққиёт гарови экани таъкидланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Энг катта муаммо — Афғонистон шу қишни эсон-омон, очарчиликка дуч келмай, урушларсиз ўтказиб олиши»