07:00 / 21.10.2021
1 983

Қизларни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбораётган аёл ушланди

Қизларни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбораётган аёл ушланди
Фото: «Sxabar»
Суднинг ҳукмига кўра, Д.Тошматова Туркия давлати фуқароси «Али» исмли шахс билан олдиндан ўзаро тил бириктириб, 2021 йил апрель ойининг бошларида фуқаролар Ф.Ахматқулова ва З.Ёрбековани Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиб даромад қилишлари учун жўнатиши, уларни «Али» исмли таниши кутиб олиб, Туркия давлати, Анталия шаҳри, Белек маҳалласида жойлашган меҳмонхонасига жойлаштириб, фоҳишалик билан шуғулланишларига шароит яратиб бериши, эвазига даромадларини 50 фоизини «Али»га беришлари, 50 фоизи ўзларида қолиши, эркаклар билан муносабатга киришишларига қараб, даромадлари кўп бўлиши ҳақида қизиқтириб, улар рози бўлишганидан сўнг, уларни фотосуратларини интернет ижтимоий тармоғи орқали «Али»га уларнинг фотосуратларини кўрсатиб, «Али» қизлар унга ёққанлигини маълум қилганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси виза паспортини расмийлаштиришга ва бошқа харажатлар учун З.Ёрбековага 1.000.000 сўмни бериб, уларнинг номига Ўзбекистон Республикасининг виза паспортини расмийлаштирилиши учун ИИБга мурожаат қилишларига ва давлат божини тўлашларига эришиб, икки нафар шахсни Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда, ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш жиноятини содир этган.

Бундан ташқари, Д.Тошматова такроран 2021 йил апрель ойининг бошларида фуқаро Н.Холмуродовани Туркия давлатига жўнатишини, у ерда миллати турк таниши кутиб олиши ва «Зирве» меҳмонхонасига жойлаштириб, фоҳишалик билан шуғулланишига шароит яратиб бериши, эвазига даромадининг 50 фоизини «Али» олиши, қолган 50 фоизини унга беришини маълум қилиб, уни қизиқтириб, Н.Холмуродова рози бўлганидан сўнг, унинг фотосуратини интернет ижтимоий тармоғи орқали «Али» га кўрсатиб, «Али» унга ёққанлигини маълум қилганидан сўнг, Н.Холмуродовага Ўзбекистон Республикаси Виза паспортини расмийлаштириб олишини маълум қилиб, шахсни Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда, ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш жиноятини содир этган.

Шунингдек, Д.Тошматова такроран, «Али» исмли таниши билан олдиндан ўзаро тил бириктириб, 2021 йил 15 апрель куни Н.Каиповани Туркия давлатига жўнатиши, уни «Али» исмли таниши кутиб олиши, «Али» «Зирве» номли меҳмонхонага жойлаштириб, фоҳишалик билан шуғулланишига шароит яратиб бериши, эвазига даромадининг 50 фоизини «Али»га бериб, 50 фоизи ўзига қолиши, кўп пул ишлаб топиши ҳақида қизиқтириб, юборгани эвазига Туркия давлатига етиб борганидан сўнг Д.Тошматованинг ўзига 300 АҚШ долларини беришини маълум қилиб, ўзаро келишганларидан сўнг, Н.Каипованинг фотосуратини интернет ижтимоий тармоғи орқали «Али» га кўрсатиб, «Али» маъқуллаб, Н.Каипованинг номига 100 АҚШ доллари жўнатганидан кейин, Н.Каипова 100 АҚШ долларини АТБ «Ипотека банк» Сирдарё вилоят филиалидан 1.046.000 сўмга алмаштириб, 210.000 сўмини коронавирусга тест топшириш, 290.000 сўмини шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб, қолган 546.000 сўмни ўзида сақлаб келган.

Шундан сўнг «Али» Н.Каипованинг номига Ўзбекистон-Туркия йўналиши бўйича электрон авиачипта юбориб, Д.Тошматова 2021 йил 17 апрель куни соат 05:45 ларда шу авиачипта билан Н.Каиповани Туркия давлатига юбориш мақсадида Тошкент шаҳар халқаро аэропортига олиб бориш учун «Спарк» русумли автомашинасида «М-34» авто йўлининг Гулистон шаҳар, Баҳор маҳалласи ҳудудидан ўтган 110 км.да олиб кетаётган вақтда ушланган.

Д.Тошматованинг жиноий шериги «Али»га эса жиноят ишининг қисми ажратилиб, дастлабки тергов органи томонидан уни топиш ва ушлаш мақсадида жиноят иши алоҳида иш юритувга олинди.

Суд мазкур жиноят ишини кўриб чиқиб, Д.Тошматовага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми «б», «д», «е», «з» бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Бахтиёр Мамадаминов,
Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Шоҳрух Абдусаломов,
Сирдарё вилоят судининг судья катта ёрдамчиси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қизларни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбораётган аёл ушланди