2 658
Ислом Каримовнинг невараси Иман президентлик сайловида қайси партияга овоз беришини айтди
Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси, Гулнора Каримованинг қизи Иман Каримова 24 октябрда ўтказиладиган президентлик сайловларида кимга овоз беришини Instagram’даги stories’ида маълум қилди.
Фото: Instagram / iman.k17
Иман «24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловида кимга овоз берасиз?», деган саволга қисқача «ЎзЛиДеП», дея жавоб ёзган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев президентликка номзод этиб кўрсатилган.
Шунингдек, Иман ҳозирда Ўзбекистонда эмаслигини билдирган. У «Қачон Хоразмга келасиз?», деган саволга «Кейинги сафар Ўзбекистонга борганимда», деб жавоб қайтарган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 24 октябрь, якшанба куни президент сайлови бўлиб ўтади. Унда Экологик партиядан Нарзулло Обломуродов, Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова, Либерал-демократик партиядан Шавкат Мирзиёев, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров ва «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов номзод сифатида иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди