23:30 / 23.10.2021
2 317

Эртага нима мумкин, нима мумкин эмас?

Эртага нима мумкин, нима мумкин эмас?
Сайлов куни (24 октябрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

Сайловчи исм-фамилияси бирон-бир сабабга кўра рўйхатга кирмай қолган бўлса, сайловчиларнинг фамилиялари шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.

Сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради.
Бюллетенни тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.

Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса, ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва ОАВ вакиллари бундан мустасно.

Ёқлаб овоз берилаётган номзоднинг фамилияси рўпарасидаги ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «✔️» ёхуд «х» белгиларидан бири қўйилади.

Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса, сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

Айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, тегишли участка сайлов комиссияси овоз беришни ушбу сайловчиларнинг илтимосига биноан улар турган жойда ташкил этади.

Бунда тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига юборилади, улар сайловчининг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этилган ҳолда овоз бериш амалга оширилишини таъминлайди.

Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойларидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди.

Сайлов куни расмга тушса бўладими?
Сайлов куни сайлов участкаси ташқарисида ҳам, ичкарисида ҳам фуқаролар расмга тушиши (олиши) мумкин. Бунга ҳеч қандай чеклов йўқ.
Сайлов кабинасининг ичида ҳам, унинг ёнида ҳам расмга тушиш мумкин. Бунга ҳеч қандай чеклов йўқ.

Сайлов қутисининг олдида ҳам, бошқа сайловчиларга халақит бермасдан, бемалол расмга тушса бўлади. Ҳатто бу суратларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга ҳам жойлаш мумкин.

Сайлов бюллетенида айнан кимга овоз берганини кўрсатиб расмга тушиш ва буни тарқатиш, ижтимоий тармоқларда эълон қилиш қатъий ман этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эртага нима мумкин, нима мумкин эмас?