Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Тошкент давлат педагогика университетида талаба қизга декан ўринбосари томонидан тегажоғлик қилингани айтилган хабар юзасидан ўз муносабатини билдирди.
«Педуниверситетда рўй берган воқеага ўхшаган ҳолатлар ҳақида ҳар гал эшитганимда этим жимирлаб кетади.
Менинг ҳам тўрт қизим бор. Бир кун келиб, улар ҳам вояга етади, мустақил ҳаётга қадам қўяди. Мен ҳар доим ҳам уларнинг ёнида бўлмайман. Худо кўрсатмасин, қизимни биров хафа қилгудек бўлса, ўша одамни нима қилиб қўйишимни тасаввур қилолмайман. Тасаввур қилишни ҳам хоҳламайман.
Бунақа ***лар Ер юзидан қирилиб кетсин, менга қолса. Айниқса, таълим тизимидан бундайларни таг-туги билан қуритиш керак», — дейди Алламжонов.
Шунингдек, Комил Алламжонов Саида Мирзиёеванинг Сенат, Бош прокуратура, ИИВ ва ОАВнинг ҳаракатини бирлаштирадиган йирик лойиҳа яратиш кераклиги ҳақидаги фикрига қўшилишини маълум қилган.
«Мен ушбу лойиҳани ишга тушириш тарафдориман, уни юз фоиз қўллаб-қувватлайман. Ҳамма оталарни шу ғоя атрофида бирлашишга ва ҳар бир қизни ўз фарзандидек ҳимоя қилишга чақираман. Токи, қизларимизнинг ёнида ҳимоя қиладиган кимдир доим топилсин», — дейди Комил Алламжонов.
Маълумот учун, 18 октябрь куни 20 ёшли М.К. Зулфия мукофотига тавсиянома олиш мақсадида ёшлар ишлари бўйича декан ўринбосари Б.Й.нинг хонасига кирган. 37 ёшли декан ўринбосари Б.Й. қиздан кутиб туришини сўраган. Қизнинг айтишича, хонадан ҳамма чиқиб кетгач, декан ўринбосари чарчаганини айтиб, ундан қаҳва дамлаб беришни сўраган. Қиз қаҳва дамламоқчи бўлганида эркак эшикни ичкаридан қулфлаб, чироқни ўчирган. М.К. ниманидир сезгандай яқин дўстига қўнғироқ қилиб, тезроқ етиб келишни сўраган, хонадан чиқай деса, эркак уни ушлаб олиб, хонасидаги диванга ётқизмоқчи бўлган.
Қиз қаршилик кўрсатган, эшикнинг у тарафида эса қизнинг дўсти келиб, эшикни очишни сўраган. М.К. амаллаб ойна олдига келиб, ёрдамга чақира бошлаган. Шунда қизнинг айтишича, эркак уни деразадан итара бошлаган. У қанчалик қаршилик кўрсатмасин кучи етмай, ойнадан пастга тушиб кетган. Декан ўринбосари эса деразани ёпиб, жалюзини туширган ва эшикни очган. Қизнинг дўсти декан ўринбосарини олиб, пастга тушган. Атрофда йиғилганларга Б.Й. қиз ойнадан ўзи сакрагани ва уни ўзи шифохонага олиб боришини айтган.
Шифокорлар қизга тос суяги синиши, гематомалар ва мия чайқалиши ташхисини қўйган. Қизнинг яқинларининг айтишича, декан ўринбосари томонидан келган одамлар уларга ўз кўрсатмаларини ўзгартиришлари учун пул таклиф қилган. Б.Й. эса ҳаммага қиз ўз жонига қасд қилган демоқда. У ўқиган факультет талабаларини тўлиқ онлайн таълимга ўтказилган.
ИИВ матбуот котибининг маълум қилишича, 19 октябрь куни декан ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 105 (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш), 118-моддалари (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 23 октябрь куни экспертиза жавоби чиқиши билан декан ўринбосари процессуал тартибда ушланган.
ССВнинг маълум қилишича, беморнинг динамикада аҳволи қониқарли. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг тажрибали шифокорлари томонидан муолажалар давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?