15:38 / 28.10.2021
1 252

Хоразмдаги хонадонда истеъмолга яроқсиз 125 кг қорамол гўшти аниқланиб, йўқ қилинди

Хоразмдаги хонадонда истеъмолга яроқсиз 125 кг қорамол гўшти аниқланиб, йўқ қилинди
Фото: ИИВ ППХ ва ЖЦББ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлими
Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги хонадонда истеъмолга яроқсиз 125 килограмм қорамол гўшти аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 26 октябрь куни Хоразм вилояти ИИБ ППХ ва ЖЦБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда Урганч тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда рейд тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида Урганч тумани, Ғайбу қишлоғи, «Шохидонлар» маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Ж. хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда келиб чиқиши номаълум бўлган жами 125 килограмм қорамол гўшти борлиги аниқланди.

Ушбу гўшт маҳсулотлари Урганч тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг хулосасига кўра истеъмол учун яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ППХ ва ЖЦБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан фуқаро Х.Ж.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддаси (ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмдаги хонадонда истеъмолга яроқсиз 125 кг қорамол гўшти аниқланиб, йўқ қилинди