Фото: Инмйроом
Куз мавсумида пишиб етиладиган полиз экини — қовоқнинг саломатликка ижобий таъсир қилиши ҳеч кимга сир эмас. Унинг уруғи эса ўзидан ҳам фойдали эканини ҳамма ҳам билавермайди.
Терини гўзаллаштиради
Қовоқ уруғи тери ҳужайралари учун муҳим бўлган омега-3 ва яримтўйинган ёғ кислоталарининг кони саналади. Шунингдек, тери регенерацияси учун аҳамиятли бўлган E витаминини ҳам ўз ичига олади.
Юрак учун фойдали
Қовоқ уруғида юрак-қон томир тизими фаолияти учун фойдали бўлган магний ва калий бисёр бўлади. Ушбу маҳсулот, қон томирларда спазм пайдо бўлиши ва юрак етишмовчилигининг олдини олади. Қон босимини яхшилаб, томир деворларини тозалайди, холестеринли қатлам ҳосил бўлишининг олдини олади.
Кайфиятни кўтаради, уйқуни яхшилайди
Қовоқ уруғи триптофаннинг манбайи экани ҳисобига энг яхши антидепрессантлардан бири саналади. Ушбу аминокислота организмда кайфиятни кўтарувчи «бахт гормони» — серотонинга айланади. Триптофаннинг яна бир бошқа фойдали хусусияти ҳам бор: у кечаси уйқуни меъёрлаштириб, асаб тизимини тинчлантирадиган — мелатонин ишлаб чиқарилишини таъминлайди.
Иммунитетни, тирноқ ва сочларни мустаҳкамлайди
Ушбу маҳсулот вируслар билан курашиб, иммунитетни яхшилайдиган рух моддасининг кони саналади. Бундан ташқари, ушбу модда А ва E витаминларини сўрилиши учун организмга ёрдамлашгани ҳисобига тери ва соч аҳволи яхшиланишига ҳам таъсир қилмай қолмайди.
Суякларни мустаҳкамлайди
Қовоқ уруғи мия фаолиятини яхшилаб, суякларни мустаҳкамлайдиган фосфорга бой саналади. Фосфор суяклар саломатлиги учун кальций сингари муҳим саналади. Айнан кальций билан бирга ушбу микроэлемент суяк тўқималарини мустаҳкамлайди.
Қовоқ уруғини қандай истеъмол қилиш керак?
Қовоқдан ажратиб олинган уруғларни яхшилаб тозалаб олинг. Салфетка устида қуритиб олгач, қандолат қоғози устига қўйинг ва 10-12 дақиқа давомида пишириб олинг. Олов паст бўлгани яхши. Иссиқлик қанчалик кам бўлса, қовоқ уруғидаги фойдали хусусиятлар шунча кўп сақланиб қолади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи