17:45 / 30.10.2021
2 238

Кўчат экиш — азалий қадрият

Кўчат экиш — азалий қадрият
Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда юртимизда боғлар, кўчалар ҳамда йўл ёқаларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиш тадбирлари давом этмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари ҳам мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатларини ўтқазиш, парваришлаш каби тадбирларни ташкил этиб боришмоқда.

Биргина, МИБ Боёвут туман бўлими ходимлари бўлим биноси ҳовлисида - узум, нок, олма, гилос, каштан, япон софораси ва лола каби 100 дан ортиқ кўчатларни экишди.

Албатта, бундай саъй-ҳаракатлар прокуратура органалри биноларини янада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишига яқиндан кўмаклашиш, шу билан бирга ходимларнинг халқимизга хос эзгу фазилатларига ўзининг муносиб ҳисасини қўшишдан иборатдир.

Бюро органлари томонидан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва алллея дарахтларини ўтқазиш ишлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўчат экиш — азалий қадрият