08:30 / 07.11.2021
1 755

Ўзбекистондаги ўқитувчилар ва шифокорларнинг неча фоизи коронавирусга қарши эмланган?

Ўзбекистондаги ўқитувчилар ва шифокорларнинг неча фоизи коронавирусга қарши эмланган?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистондаги ўқитувчи, тиббиёт ходимлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг қанча қисми коронавирусга қарши эмланганини маълум қилди.

Ўзбекистонда 7 ой аввал бошланган коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари давомида мактаб ўқитувчиларини эмлаш учун 1 199 635 доза вакцина қўлланилган.

Уларнинг:
- 514 316 дозаси биринчи;
- 398 503 дозаси иккинчи;
- 286 816 дозаси учинчи босқичда қўлланилган вакциналардир.
74,6 фоиз мактаб ўқитувчиси вирусга қарши турли босқичларда эмланиб бўлди. Умумтаълим соҳаси вакиллари орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 45,4 фоизга етди.

Мамлакатда деярли барча тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши турли босқичларда эмланди.

Ўзбекистонда 7 ой аввал бошланган коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари давомида 99,5 фоиз тиббиёт ходимлари вирусга қарши турли босқичларда эмланиб бўлган.

Бу аҳоли қатламини эмлаш учун жами 1 014 409 доза вакцина ишлатилиб, уларнинг:
- 450 352 дозаси биринчи;
- 408 355 дозаси иккинчи;
- 155 702 дозаси учинчи босқичда қўлланилди.
Тиббиёт соҳаси вакилларининг орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 76,8 фоизга етди.

Ўзбекистонда 7 ой аввал бошланган коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари давомида 86,4 фоиз мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари вирусга қарши турли босқичларда эмланиб бўлди.

Бу аҳоли қатламини эмлаш учун жами 458 152 доза вакцина ишлатилиб, уларнинг:
- 192 774 дозаси биринчи;
- 154 830 дозаси иккинчи;
- 110 548 дозаси учинчи босқичда қўлланилди.
МТТ ходимлари орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 53,5 фоизга етди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги ўқитувчилар ва шифокорларнинг неча фоизи коронавирусга қарши эмланган?