Кадр: Telegram
Чилонзор туманидаги «Новза» масжидига намоз ўқиш учун келган фуқаронинг қаровсиз қолдирилган уст кийимидан телефон ўғрилашда гумонланган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, масжидга келган фуқаро таҳоратхонага кираётиб, курткасини кийим илгичга қўйиб кетган. Қайтиб чиққач эса телефони йўқлигини билган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида ўғирликни муққаддам судланган Д. исмли фуқаро содир этгани аниқланган.
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, Чилонзор туманидаги тўртта масжидда ўғирликни амалга оширган ушбу шахснинг Юнусобод туманидаги учта масжидда ҳам шу каби жиноятга қўл ургани маълум бўлган.
У масжидлардан ўғирланган телефонларни арзон нархда номаълум шахсларга сотиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Д.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда ушбу шахснинг мазкур турдаги 15 га яқин жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июнида Тошкентда масжидда ўғрилик қилганликда гумонланаётган 22 ёшли йигит қўлга олинган эди. Октябрда эса Ўзбекистондаги масжидларда ўғрилик қилиб юрган шахс Қаршида ушланган ва 7 йилга қамалганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»