2022 йилда дунёда махсус тиббий шприцлар етишмаслиги мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.
«2021 йилда COVID-19 га қарши 6,8 миллиарддан ортиқ эмлаш амалга оширилди. Бу ишлаб чиқарилган шприцлар сони билан солиштирилганда йилига олти миллиардга тенг»,—дейди ЖССТнинг дори воситалари ва соғлиқни сақлаш маҳсулотларидан фойдаланиш бўйича катта маслаҳатчиси Лиза Хедман.
Унинг фикрича, бутун дунёдаги ишлаб чиқарувчилар бир марталик шприцлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш йўлини топишлари керак. Агар ишлатилган ва ишлаб чиқарилган тиббий асбобларнинг бу нисбати тузатилмаса, 2022 йилда дунё бўйлаб 2 миллиард шприцлар тақчиллиги юзага келиши мумкин.
Шприцларнинг етишмаслиги, ўз навбатида, бутун дунё бўйлаб болаларни эмлашнинг кечикишига олиб келиши мумкин, шунингдек, қашшоқ мамлакатларни игналарни қайта ишлатишни бошлашга ундайди, бу жуда хавфли амалиётдир. Шприцларнинг етишмаслиги бошқа касалликларга қарши мунтазам эмлашларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Муаммолар логистика томондан ҳам пайдо бўлиши мумкин. Шприцлар етказиб бериш кечикишига кўпроқ мойил бўлади, чунки улар, масалан, вакцина идишларига қараганда ўн баробар кўпроқ жой эгаллайди.
UNICEF 2021 йил октябр ойи охирида шприцлар етишмаслигидан огоҳлантирганди. Шунингдек, ташкилот 2022 йилда дунёда 2,2 миллиард шприц танқислигига дуч келиши мумкинлигини башорат қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»