Фото: АОКА
Ҳозирги вақтда Корея Республикасига ишчи визаси билан кетиш мумкинми?
Жанубий Корея республикаси 2021 йил ноябрь ойи охиридан бошлаб хорижий меҳнат муҳожирларини Е-9 ишчи визаси орқали қабул қилишни тиклашни режалаштирмоқда. Шунга биноан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам белгиланган жараёнлардан ўтган ҳолда ишлаш учун Кореяга кетишлари мумкин. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов АОКАда бўлиб ўтган брифингда шу ҳақда маълум қилди.
COVID-19 пандемияси боис жорий этилган қатор чекловлар сабабли 2020 йили ишчи кучи жўнатувчи барча давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига ишга жўнатиш жараёни вақтинча тўхтатилган эди.
Эндиликда, Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги берган баёнотга кўра, 2021 йилнинг ноябрь ойи охиридан бошлаб ишчи кучи жўнатувчи барча давлатлар, шунингдек, Ўзбекистондан Е-9 ишчи визаси билан меҳнат мигрантларини қабул қилиш жараёни тикланиши режалаштирилган.
Ортиқхўжа Норов Корея республикасига Е-9 визаси билан биринчи галда кимлар кета олади, деган саволга ҳам ойдинлик киритган ва қатор шартларини санаган.
“Корея республикасига ишчи визаси билан кетиш учун имтиҳон жараёнларининг барча босқичларидан ўтган, иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси юборилган ва Корея Республикасига ишлаш учун кетишини кутиб турган фуқаролардан:
1. Корея Республикасида тан олинган Astrazeneca, Moderna, Pfizer вакциналардан бири билан Корея Республикасига кириб боришдан камида 14 кун олдин тўлиқ эмланган бўлиши ва тегишли сертификатни тақдим этиши;
2. Корея Республикасига кириб боришидан бир ҳафта олдин ва учиш вақтидан олдин 72 соат ичида Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси томонидан тан олинган, яъни Korea No 1 Laboratory, SWISS LAB, De Factum Laboratories, INTERMED Innovation лабораторияларидан бирида ПЦР тест топширган ва тест натижаси манфий бўлиши талаб этилади”, - деган Ортиқхўжа Норов.
Шу билан бирга, Корея республикасига кириб борган меҳнат мигрантлари, 14 кун эмас, балки 10 кунлик карантин даврини ўташи ҳам лозим бўлади.
Маълум қилинишича, Корея Республикасида ишлаб, шартнома билан қайтган 50 нафар ўзбекистонлик жорий йил 25 ноябрь куни жўнаб кетиши режалаштирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»