22:44 / 16.11.2021
2 858

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказади
Шавкат Мирзиёев Андижон давлат тиббиёт институти клиникасига ташрифи чоғида, 2021 йил 29 сентябрь.
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вазирлик тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни камчиликларни ижобий ҳал қилиш мақсадида махсус Call-марказни ишга туширди. Ушбу Call-марказнинг 1295 рақами орқали фуқаролар ҳамда соҳа мутахассислари ўз таклифларини билдириши мумкин.

Бу мурожаатларнинг аксарияти Call-марказга бириктирилган мутасаддилар томонидан ҳал қилинса, бир қисми олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда президентга тўғридан-тўғри етказилади.

«Мазкур Call-марказ Янги Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг бугуни ва эртасига бефарқ бўлмаган тиббиёт ходимларининг фаолиятлари билан боғлиқ масалалар, тизимдаги муаммолар ва соҳани янада ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлари учун ишлашни бошлади.

Қадрли соҳа вакиллари, мурожаат йўллаш орқали соғлиқни сақлаш тизими тараққиётига ўз ҳиссангизни қўшасиз
», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг илк очиқ мулоқоти 2021 йилнинг 20 августида тадбиркорлар билан ўтказилди. Унда жами 10 мингга яқин тадбиркор иштирок этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказади