Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев ноябрнинг иккинчи ярмида Россияга давлат ташрифи билан бориши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов унинг аниқ санасини маълум қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон президенти Россияга 19 ноябрь куни боради. Москвада икки мамлакат етакчилари учрашув ўтказади.
Қайд этиш жоиз, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи билан боришига анча вақтдан бери тайёргарлик кўрилмоқда. Дастлаб ушбу ташриф ҳақида 2020 йилнинг декабрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувида муҳокама қилинган эди. 2021 йилнинг апрелида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг Россияга расмий ташрифи санаси коронавирус билан боғлиқ вазиятга бориб тақалишини айтганди.
Шавкат Мирзиёев Россияга ноябрь ойида ташриф буюриши ҳақида Президентнинг 7 октябрь куни Владимир Путин билан ўтказган телефон мулоқотидан маълум бўлганди.
Россия ТИВ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ташриф давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасида 30 га яқин ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди