Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2021 йил 10—17 ноябргача бўлган даврда Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгариши таҳлили вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар кесимида ўтказилди, деб хабар бермоқда Spot.
Таҳлил натижаларида айтилишича, шу давр мобайнида суякли мол гўшти ва гуруч нархларининг пасайиши қайд этилган.
Жумладан, мол гўшти нархининг пасайиши Бухоро (-1,1 фоиз), Қашқадарё (-0,7 фоиз), Жиззах (-0,4 фоиз), Самарқанд (-0,1 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистонда (-0,6 фоиз) кузатилган. Вилоятлар кесимида Навоий, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида суякли мол гўшти нархи аввалги ҳафтага нисбатан ўзгармаган.
Туманлар кесимида бир килограмм суякли мол гўшт нархининг юқорилиги бўйича Оҳангарон (72 500 сўм/кг), Янгийўл (72 000 сўм/кг), Қуйичирчиқ (71 129 сўм/кг), Хива (71 000 сўм) ва Урганч (70 500 сўм/кг) туманлари топ 5 таликдан ўрин олган.
Шунингдек, республикада гуручнинг ўртача нархи таҳлил этилаётган даврда 0,2 фоизга пасайиб, 17 ноябрь ҳолатида бир килограмм гуруч 9912 сўмни ташкил қилган. Ўртача нархлар даражаси Қорақалпоғистонда 6520 сўмдан Тошкент шаҳрида 11 604 сўмгача бўлган диапазонда бўлган. Гуруч нархининг пасайиши (килограмм учун) деярли барча ҳудудларда кузатилган. Пасайиш Сурхондарёда (1,1 фоиз), Хоразм (0,8 фоиз), Сирдарё (0,5 фоиз), Самарқанд (0,4 фоиз), Жиззах (0,1 фоиз), Бухоро (0,1 фоиз) вилоятларида ва, шунингдек, Қорақалпоғистонда (0,8 фоиз) кузатилган.
Туманлар бўйича бир килограмм гуруч нархининг юқорилиги бўйича Тошлоқ (12 727 сўм/кг), Ёзёвон (12 700 сўм/кг), Янгийўл (12 667 сўм/кг), Юқоричирчиқ (12 500 сўм/кг) Учтепа (12 463 сўм/кг) туманлари топ 5 таликдан ўрин олган.
Таҳлил қилинаётган даврда тухум (ўн донаси), сут, картошка, кунгабоқар ёғи, буғдой уни, шакар нархларининг ўзгариши келтирилган. Ҳудудлар кесимида нархларнинг энг юқори ўсиши қуйидаги маҳсулотлар учун қайд этилган:
- тухум ўн донаси Бухоро (3,2 фоиз), Андижон (1,8 фоиз), Тошкент (1,3 фоиз), Қашқадарё (1,3 фоиз) вилоятларида;
- сут Бухоро (2,2 фоиз), Жиззах (1,4 фоиз), Тошкент (28,3 фоиз), Наманган (0,7 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистонда (1,0 фоиз);
- шакар Андижон (2,5 фоиз), Бухоро (2,0 фоиз), Тошкент (1,5 фоиз), Жиззах (0,9 фоиз), Наманган (0,8 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида (1,2 фоиз);
- кунгабоқар ёғи Жиззах вилоятида (0,1 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (0,9 фоиз);
- ун Бухоро (1,3 фоиз), Хоразм (0,9 фоиз), Сирдарё (0,7 фоиз), Қашқадарё (0,6 фоиз) ва Фарғона (0,6 фоиз) вилоятларида;
- картошка Самарқанд (4,2 фоиз), Сирдарё (4,5 фоиз) Андижон (3,3 фоиз), Бухоро (2,7 фоиз), Тошкент (2,2 фоиз) вилоятларида./list]
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди