8 834
«Бошқалардан яхшироқ қиламан дегандим». Фарғонада йўлда дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди
Кадр: Видеодан скриншот
Фарғона вилоятида йўлнинг машиналар ҳаракатланадиган қатнов қисмида дрифт қилиб, ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф солган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилди.
Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда Nexia ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида дрифт қилгани акс этган видеолавҳа тарқалган. Фарғона вилоят ЙҲХБ ходимларининг қидирув-суриштирувлари натижасида транспорт воситаси топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳайдовчига тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
«Ўзи аслида бу бўлиб ўтган воқеанинг сабаби — ёшлик, бекорчилик. Интернетда бошқалар ҳам шундай қилгани сабабли қизиқиб, менинг ҳам қўлимдан келади-ю, бошқаларга кўрсатай, қолганлардан яхшироқ қиламан, деган мақсадда қўйгандим. Лекин бу жуда ёмон нарса экан. Салбий таъсирлари кўп экан. Чунки бошқаларнинг ҳам қилгиси келади буни кўриб. Ва кимдир эплолмай қолса, одам уриб юбориши ёки ўзига зиён етиши мумкин экан», — деган қоидабузар ҳайдовчи. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди