18:44 / 24.11.2021
1 867

Тешик ичак синдроми: нозик муаммонинг 7 белгиси

Тешик ичак синдроми: нозик муаммонинг 7 белгиси
Фото: «Домашний очаг»
Тўғрисини айтганда, тешик ичак синдроми касаллик ҳисобланмайди. Аммо у билан яшайдиганлар учун ҳам осонмас: агар ичак шиллиқ қавати шикастланган бўлса, унинг таркибидаги катта зарралар мунтазам равишда қон оқимига кириши мумкин. Табиийки, бу инсоннинг ўзини ҳис қилишига таъсир қилади ва энг ачинарлиси, соғлиқдаги муаммоларнинг сабабини аниқлаш учун жуда кўп вақт керак бўлади. Тешик ёки таъсирланган ичак синдромининг энг кенг тарқалган белгилари бир қанча. Агар қуйидаги аломатларнинг бир қисми ёки барчаси мунтазам равишда кузатилса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Баъзи маҳсулот ёки таомларга сезгирлик
Агар овқатланишдан кейин тез-тез ноқулайлик ҳисси пайдо бўлса, текширувдан ўтиш лозим: навбатма-навбат сут маҳсулотлари, тухум, маккажўхори, глютен, цитрус мевалар ва сояни рациондан чиқариш лозим. Икки-уч ҳафта давомида ушбу маҳсулотларнинг ҳар бирини истеъмол қилмасликка ҳаракат қилиш ва ҳолатдаги ўзгаришни баҳолаш керак. Агар бирор-бир маҳсулот чиқариб ташлангандан сўнг ноқулайлик ҳисси бартараф бўлса, демак, юқори сезувчанлик мавжуд. Бу эса тешик ичак синдромининг энг ишончли белгиларидан биридир.

Глютен билан боғлиқ муаммо
Бу ҳақда юқорида ҳам айтиб ўтилди. Нон, макарон ёки гуруч маҳсулоти истеъмол қилингандан кейин сустлик, қорин дам бўлиши ёки меъда бузилиши кузатилса, оқсилга қарши келишмовчилик бўлиши мумкин. Баъзида бу аутоиммун касаллик бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас, лекин кўпинча глютен ич кетишини қўзғатувчи сабаб бўлиши мумкин.

Бўғимларда оғриқ
Ревматоид артрит бўғимлардаги оғриқнинг умумий сабабидир, аммо ҳар доим ҳам эмас. Баъзида бўғимларнинг оғриши тешик ичак синдромининг аломати бўлиши мумкин. Шундай қилиб, агар ревматолог бўғимлар ҳолатидан бирор муаммо топа олмаса-ю, оғриқ давом этса, у ҳолда гастроэнтерологга мурожаат қилиш керак.

Овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ доимий муаммолар
Сурункали овқат ҳазм қилиш бузилиши, доимий кўнгил айниши, қорин дам бўлиши – бу аломатлар беморларни йиллар давомида безовта қилиши мумкин. Афсуски, ушбу синдром билан яшаётганларнинг кўпчилиги овқат ҳазм қилиш муаммоларини эътиборсиз қолдириб ёки қандайдир тарзда уларга мослашишга ҳаракат қилиб, шифокорга бормайди.

Доимий ҳуснбузарлар
Microbiology нашрида 2018 йилда чоп этилган тадқиқот тешик ичак синдроми ва ҳуснбузар ўртасидаги боғлиқликни аниқлади. Бундан ташқари, мутахассислар баъзи ҳолларда экзема ва ҳатто псориаз касаллиги ҳам ушбу касаллик билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Қонда шакар миқдорининг кўплиги
Агар ичак таркибидаги зарралар мунтазам равишда қон оқимига кирса, бу яллиғланишга олиб келиши мумкин ва натижада ҳужайраларнинг инсулинга сезгирлигини ёмонлаштиради. Бу, ўз навбатида, қонда шакар миқдорининг доимий ўсишига олиб келиши мумкин. Агар доимий равишда қонда шакарнинг ошиш аломатлари бўлса, ичакларни текшириш тавсия этилади.

Тешик ичак синдромини даволаш мумкинми?
Албатта, ташхис қўйилгач, кейинги қадам ичак тўқималарининг яхлитлигини бузадиган қўзғатувчини аниқлашдир. Сўнгра қўзғатувчи озиқ-овқатлар рациондан чиқариб ташланади ва шифокорлар ҳужайраларни қайта тиклашга ёрдам берадиган глютамин қўшимчасини тавсия қилади. Яхшиямки, ичак тўқимаси танадаги энг тез шифо топадиган тўқималардан биридир, шунинг учун ичак саломатлиги тезда тикланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тешик ичак синдроми: нозик муаммонинг 7 белгиси