Фото: Harper’s Bazaar
Шарқ ошхонасида ўзига хос аҳамиятга эга бўлган нўхатнинг қандай фойдали хусусиятлари бор эканлиги ҳақида Harper’s Bazaar нашри маълумот бериб ўтади.
Юқори сифатли ўсимлик оқсили ва клетчатканинг кони саналган нўхат ҳазм жараёнини яхшилаб, узоқ вақт давомида қориннинг тўқ бўлишини таъминлайди. Ортиқча овқатланишнинг олдини олгани ҳисобига вазн ортиши кузатилмайди. А, C ва Э витаминларининг кони саналган ушбу маҳсулот тери аҳволидан тортиб иммун тизимигача ижобий таъсир қилади.
Табиий антиоксидант сифатида маълум бўлган ушбу витаминлар организм ҳужайраларини зарарли радикаллардан ҳимоя қилади. Яллиғланишнинг олдини олиб, қариш жараёнини секинлаштиради. А ва Э витаминлари ёғда эрувчан ҳисобланади, бу эса уларнинг сингиши учун ёғлар кераклигини билдиради. Нўхатда фойдали ёғлар камлиги сабаб витаминларнинг сингиши осон бўлади.
Атиги бир финжон қайнатилган нўхатда энергия берадиган, ҳужайраларни ҳимоя қиладиган, иммунитетни мустаҳкамлайдиган марганес кунлик меъёрининг 80 фоизи мужассам. Ушбу порция қон айланиши, қон босимининг меъёрда бўлиши, мушак ва асаб тизимининг меъёрда бўлиши учун муҳим бўлган темир ва магний билан таъминлайди. Бундан ташқари, нўхат иммунитетни ҳимоя қиладиган рух моддасини ўз ичига олади.
Глютен бўлмагани сабаб аллергия келтириб чиқармайди. Гарварднинг соғлиқни сақлаш жамоатчилик мактаби мутахассислари маълумотига кўра, нўхат истеъмол қилиш иккинчи даражали қандли диабет ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олади.
Қоринни дам қилмаслиги учун нўхатни ивитиб қўйгандан кейин бир неча марта ювиш керак. Сув унинг таркибидаги ичаклардаги дискомфортга сабаб бўладиган моддаларни тортиб олади. Ушбу маҳсулотни зайтун ёғи ва зираворлар қўшиб асосий таом сифатида ҳам истеъмол қилиш ёки сабзавотли рагу, гўштли овқат ва салатларга қўшса ҳам бўлади. Шунингдек, нўхат хумус учун асосий маҳсулот ҳисобланади. Бунинг учун уни зайтун ёғи, кунжутли паста ва зираворлар қўшиб, майдалаш керак бўлади. Бу организмни зарур моддалар билан таъминлайдиган фойдали таом ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи