Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими билан биргаликда Чимбой «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида васийликка олинганларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Мониторинг давомида тегишли тартибда тасдиқланган кундалик таомнома асосида, озиқ-овқат маҳсулотларининг берилаётганлиги ҳолати ўрганилганида қатор камчиликлар аниқланди.
Жумладан, жорий йилнинг 10 ноябрь куни иккинчи нонуштага нон, творог, сметана ва қандли чой берилиши назарда тутилган бўлса-да, васийликка олинганларга фақатгина печенье ва чой берилган.
Бундан ташқари, интернатда сақланаётганларга ўз вақтида тиббий муолажалар кўрсатилмаётган ҳам аниқланди. Жумладан, жорий йилнинг 5-15 ноябрь кунлари оралиғида массаж қилиш учун бириктирилган интернат ходими Ж.А. томонидан васийликка олинганларга умуман массаж муолажалари олиб борилмаган бўлсада, уларга массаж қилганлиги тўғрисида тегишли журналлар тўлдирган.
Шунингдек, аниқ вақт оралиғида қилиниши керак бўлган муолажаларни ўтказиши керак бўлган ходим ҳам ишга келмаганлиги ва хизмат кўрсатилмаганлиги, лекин тегишли журналларда васийликка олинган шахс учун дори воситаси сарфланганлиги қайд қилинган.
Интернат ходимлари томонидан васийликка олинганларга кийим-кечак, пойабзал, бошқа буюмлар ва тасдиқланган нормалар бўйича юмшоқ анжомларнинг тарқатилиши ҳолати ўрганилганида ҳам уларни расмийлаштиришда омборхона мудири томонидан хатоликларга йўл қўйгани, баъзи ҳолларда олинган анжомлар тегишли тартибда васийликка олинганларга тарқатилмагани аниқланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди