Фото: Car Pixel
Тошкент шаҳрида фуқаро Зиёда Латипова Баҳромовна ўз шахсий Mercedes-Benz S500 Hybrid машинасини пойтахт ҳокимлигига текинга берди. 30 ноябрь куни Жаҳонгир Ортиқхўжаев автомобилдан фойдаланиш, техник кўрикдан ўтказиш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича тегишли қарорни қабул қилди.
Ушбу хабар 30 ноябрь куни соат 20:00 дан сўнг турли Telegram каналлар, интернет-нашрларда чиқа бошлагач, Mercedes машинаси, унинг моделлари ва оммага нотаниш бўлган Зиёда Латипова исмли аёлнинг шахсига қизиқиш ортди. Google қидирув тизимининг Ўзбекистон сегментидаги сўровлар бундан далолат бермоқда.
«Дарё» сўнгги бир ҳафта ичида Google’да қидирувга берилган «Mercedes», «Mercedes-Benz S500 Hybrid», «Latipova Ziyoda» ва «Латипова Зиёда» калит сўзларини таққослаб кўрди. Таққослов шуни кўрсатдики, ҳокимликка машина бепул тақдим этилиши ҳақидаги хабар чиққанидан сўнг «Mercedes-Benz S500 Hybrid», «Latipova Ziyoda» ва «Латипова Зиёда» сўровлари берила бошлаган. 30 ноябрь соат 20:00 да Google’да «Mercedes» калит сўзи 57 баллик, «Mercedes-Benz S500 Hybrid» 11 баллик, «Latipova Ziyoda» ва «Латипова Зиёда» сўровлари 6 баллик кўрсаткични қайд этган.
Соат 22:00 га келиб барча сўровлар ўз чўққисига чиққан. Хусусан, «Mercedes» калит сўзи таққосланаётган бошқа уч сўровга нисбатан 100 баллик кўрсаткичга етган. Ушбу соатда «Latipova Ziyoda» сўрови 80, «Латипова Зиёда» — 73 ва «Mercedes-Benz S500 Hybrid» сўрови 17 баллни ташкил қилган.
Google Trend’sдан скриншот
Икки кундан ортиқ вақт ичида Зиёда Латипова бўйича Google’га берилган сўровлар кўрсаткичи пасайди, аммо ҳали ҳам у бўйича кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун сўров бераётганлар сақланиб турибди. «Латипова Зиёда» калит сўзидан ташқари, «Латипова Зиёда Баҳромовна», «Латипова Зиёда Баҳромовна биография» сўровлари ҳам бериляпти. Аммо Google бу сўровлар бўйича фақатгина ҳокимликка Mercedes бепул совға қилингани ҳақидаги турли сайтларда чиққан хабарларнигина намойиш этмоқда.
Маълумот учун, Mercedes-Benz S500 Hybrid машиналари нархи 200–300 минг доллар атрофида.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳокимликка текинга машина совға қилиш воқеасини ўрганиш ишлари олиб борилишини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?