23:06 / 03.12.2021
2 904

«Ўзимга ҳам ‘крутой бўлиб кетибсанми?’ деб ёзганлар бўлди» — Расул Кушербаев

«Ўзимга ҳам ‘крутой бўлиб кетибсанми?’ деб ёзганлар бўлди» — Расул Кушербаев
Кадр: Видеодан скриншот
Депутат Расул Кушербаев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 3 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида қора кўзойнак таққан ҳолда қатнашди. Палата тарихида илк бор онлайн эфирда намойиш этилган мажлисдаги ушбу ҳолатга кўпчилик эътибор қаратди. Депутатнинг ўзи «Дарё» мухбири билан суҳбатда шу масалада унга ўзининг яқинлари ҳам жуда кўп ёзганини билдирди.

Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, у кўзида қизариш ва шиш борлиги учун мажлисда қора кўзойнак тақиб қатнашишга мажбур бўлган.

«Бир ойча аввал кўзимга яра чиққанди. Қизариш ва шишлар бор. Эътибор бермай юргандим. Ҳозир даволаняпман. Кўзойнакни ҳам бир ҳафтадан буён тақиб юрибман. Уйда ўтириб, дам олсам ҳам бўларди. ‘Кўзи оғригани учун ҳам ётиб олибди’, деган гаплар бўлмасин деб ишга чиқдим. Боз устига иш ҳам кўп», — деди депутат.

«Тўғриси, ўзимга ҳам ‘йиғилишда ҳам қора кўзойнак тақиб ўтирибсизми?’, ‘бу ҳурматсизлик ҳисобланмайдими?’, ‘крутой бўлиб кетибсанми?’, деб ёзганлар бўлди. Ёруғда ишлашга озроқ қийналдим, шу боис кўзойнак тақишга мажбур бўлдим. Бир-икки кунда кўзойнакдан халос бўламан», — дея қўшимча қилди Расул Кушербаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзимга ҳам ‘крутой бўлиб кетибсанми?’ деб ёзганлар бўлди» — Расул Кушербаев