12:00 / 04.12.2021
2 103

Идиш-товоқ ювадиган губкадан унумли фойдаланишнинг 11 усули

Идиш-товоқ ювадиган губкадан унумли фойдаланишнинг 11 усули
Фото: «Домашний очаг»
Идишларни ювишда губкалар бекажонларнинг энг яхши ёрдамчиси бўлиб, уларни мукаммал тозалайди, юзадаги доғларни бартараф этади. Лекин губкадан фақат ювиш ва тозалаш билан чекланмаслик керак, уларнинг яширин имкониятларидан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.

Свитерлардаги катишкаларни тозалайди
Эскирган свитерлардаги катишкаларни тезда олиб ташлаш учун скраб-губкада тозалаш тавсия этилади. Мато юзасидаги сочларни ҳам губка ёрдамида бартараф этиш мумкин.

Хонаки гулларни суғориш мумкин
Агар гул тувагига губка қўйилса, у суғориш пайтида ортиқча сувни шимиб олади. Бу жуда кўп намлик туфайли илдиз чиришининг олдини олишга ёрдам беради. Агар ўсимликларни вақтида суғориш унутилса, губка захира сифатида хизмат қилиши мумкин. Бунинг учун губкаларни сув билан яхшилаб намлаш ва гул идишларга жойлаштириш керак.

Гиламдан соч толаларини тозалайди
Нам губка гилам ёки полдан уй ҳайвонлари юнглари ва соч толаларини тозалашга ёрдам беради.

Озиқ-овқат учун муз
Нам губкани кичик пакетга жойлаштириб, бир кечага музлатгичга қўйилади. Эртаси куни эрталаб совутиш элементи тайёр бўлади. Иссиқ ҳавода уни тушлик қутисига ёки совутиш учун озиқ-овқат ва ичимликлар сумкасига солиб қўйиш мумкин. Ушбу ихтиронинг фойдаси шундаки, муз эриши билан суюқлик пакетдан оқиб чиқмайди.

Хавфсиз ёстиқчалар
Шиша, чинни ёки керамикадан ясалган нозик буюмларнинг осонгина шикастланадиган жойларини губкалар билан ҳимоя қилиш мумкин.

Моғордан асрайди
Соябон қўйиладиган жой намлик туфайли моғор босмаслиги учун губка қўйиш лозим. У жойни ювишдан кўра, губкаларни алмаштириш анча осон.

Тирноқ бўёғини тозалайди
Ушбу кичик лайфхак пахта ёстиқчаларини тежашга ёрдам беради. Губка қопқоқли кичик идишга жойлаштирилади ва унга лак тозалаш воситаси қуйилади. Лакни тозалаш учун тирноқ губкага ботирилиб, бир неча марта айлантирилади. Идиш ёпиқ ҳолда сақланиши керак, шунда ацетон учиб кетмайди.

Сиртларни чизиқдан ҳимоя қилди
Стол ёки мебель устига бирор буюм қўйишдан аввал, уларнинг остига губкани юпқа кесиб қўйиш лозим.

Деразалардаги ёриқларни ёпиш мумкин
Агар уйнинг совуқлиги деразалардаги ёриқлар сабабли бўлса, уларни губка бўлаклари билан ёпиш мумкин.

Болалар учун ўйинчоқ
Бунинг учун турли рангдаги губкалар бир хил бўлакда кесиб чиқилади. Сўнгра улар бирлаштирилиб, ўрта қисми ип ёрамида боғланади. Шунингдек, бир хил бўлакдаги губкалардан уй, машина ёки бошқа ўйинчоқлар ҳам ясаш мумкин.

Фото: «Домашний очаг»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Идиш-товоқ ювадиган губкадан унумли фойдаланишнинг 11 усули