07:00 / 08.12.2021
2 782

Тошкент ҳокимлигига совға қилинган қимматбаҳо Mercedes Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўзига тегишли

Тошкент ҳокимлигига совға қилинган қимматбаҳо Mercedes Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўзига тегишли
«Gazeta.uz» нашри бир қатор вазирлик ва идораларнинг хизмат автомашиналари паркини таҳлил қилиб, мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари қандай автомобиллардан фойдаланишини аниқлаб, мақола эълон қилди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокимлигига яқинда фуқаро томонидан совға қилинган Mercedes-Benz Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўзига тегишли экани ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

Таъкидланишича, Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 30 ноябрь куни фуқаро Латипова Зиёда Баҳромовнага тегишли Mercedes-Benz S500 Hybrid русумли, давлат рақами 01M798HB бўлган қора рангли енгил автотранспорт воситасини ҳокимликка ихтиёрий равишда беғараз (текинга) бериш таклифини қабул қилиш ҳақидаги қарорни имзолаганди.

«Нашр манбаси маълумотларига кўра, автомобиль аслида Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўзига тегишли. Эҳтимол, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги қарорида давлат хизматчиларининг хизмат автомобиллари қиймати чеклангани туфайли Mercedes-Benz S500 Hybrid автомобилини ‘беғараз бериш’га қарор қилингандир. Ҳокимият ‘Gazeta.uz’га вазият бўйича изоҳ беришни рад этди», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 2021 йилда ишлаб чиқарилган бундай автомобиль нархи Avtoelon.uz сайтида 295 минг доллар кўрсатилган. Ҳокимлар автомобиллари учун чеклов эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 2000 баравари (540 миллион сўм) этиб белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ҳокимлигига совға қилинган қимматбаҳо Mercedes Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўзига тегишли