Ўзбекистон Адлия вазирлиги қизлар ва аёлларни таъқиб ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ қонунчиликни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликнинг қайд этишича, аёллар кўча, иш ва ўқишда таъқиб ва безорилик ҳолатларига дуч келмоқда. Уйда улар нафақат турмуш ўртоқлари, балки қайнота ва бошқа қариндошларининг ҳам босимлари қурбони бўлишмоқда.
«Энг ачинарлиси, боғча, мактаб ёшидаги қизларга зўравонлик қилиш ҳолатлари кузатилмоқда», — дейилади Адлия вазирлиги хабарида. «Аёллар ўртасида тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўз жонига қасд қилиш, фарзандларининг ҳаётига суиқасд қилиш ҳолатлари учраб турибди», — дейилади хабарда.
Адлия вазирлиги қонунчиликни кучайтириш бўйича қуйидаги таклифларни илгари сурди:
1. Таъқибга жавобгарлик йўқ. Қонунчиликда «таъқиб этиш» (stalking), яъни қизларнинг, аёлларнинг орқасидан кузатиб юриш тушунчаси йўқ. Демак ушбу ҳолатдан ҳимояланиш механизмлари ҳам мавжуд эмас. Таъқиб қилиш оқибатида хотин-қизларда кучли руҳий тушкунлик, қўрқув, ўзини ҳимоясиз ҳис қилиш, одамовилик каби ҳиссиётлар юзага келади.
«Бунинг олдини олиш мақсадида қонунчиликка «таъқиб этиш» (stalking) тушунчасини киритиш ҳамда таъқиб остида қолган хотин-қизларга ҳам ҳимоя ордери бериш тизимини жорий этиш керак. АҚШ, Австралия ва Францияда ҳар 5 аёлдан 1 нафари таъқибга учраган ва бу мамлакатларда протеционистик институтлар ташкил этилган», — дейилади хабарда.
2. Қонунчиликда иш ва ўқиш давомида тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар иш берувчисининг ёки таълим муассасаси раҳбарининг жавобгарлиги белгиланмаган. Иш ёки ўқишда тазйиққа учраган аёллар ва зўравонлик қилган шахс ўртасидаги муносабатларни чеклаш тартибининг йўқлиги такроран зўравонлик, тазйиқ содир этилишига сабаб бўлади.
«Шуни инобатга олган ҳолда иш ёки ўқишдаги жабрланувчи ва тазйиқ ўтказган шахс ўртасидаги ҳар қандай алоқаларни чеклаш лозим. Бунда иш берувчилар зиммасига зўравонлар ва жабрланувчининг ҳар қандай ўзаро муносабатга киришишига чеклов ўрнатиш мажбуриятини юклаш керак».
3. Интим видеолар тарқатилишига чек қўйилиши лозим. Хотин-қизларнинг турли кўринишдаги расмлари, видеоларини тарқатиш орқали уларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бу ҳолатлар келгусида уларнинг ҳаётини тубдан ўзгартириб, оилавий муносабатларнинг бузилишига, жамиятдан ажралиб нотўғри йўлларга кириб кетишига сабаб бўлмоқда. Амалдаги жавобгарлик чоралари аёлларни бундай ҳаракатлардан тўлақонли ҳимоя қилиш имконини бермаяпти.
«Аёлларнинг шахсий ҳаётига турли «тажовуз"ларнинг олдини олиш мақсадида, шахсий ҳаёт дахлсизлигини тўлиқ кафолатлаган ҳолда, уларнинг интим ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун алоҳида жавобгарликни белгилаш зарур. Канада, Германия, Буюк Британия, Япония, Австралия ва АҚШда интим фотосуратлар ва видеоларни тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд», — дейилади хабарда.
4. Шелтерлар кам. Бугунги кунга қадар зўравонликка учраган қарийб 36 мингга яқин аёлга ҳимоя ордери берилган, бу дегани 36 минг аёлга ёрдам керак. Бироқ ҳозирда бутун республикада Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича марказлари атиги 29 та, бу марказлар зўравонликка учраётган аёлларни тўлиқ қамраб олиш имкониятини бермайди.
«Аёлларга ёрдам кўрсатиш институтларини кўпайтиришга хусусий тадбиркорларни жалб қилиш керак. Бунда тадбиркорларга, масалан, ер ажратишда, давлат бино ва иншоотларидан фойдаланишда, солиқ, давлат грантлари, субсидиялар, ижтимоий буюртмаларда имтиёзлар бериш самара беради», — дея ҳисоблайди вазирлик.
5. «Гап отиш», нафсониятига тегиш мумкин эмас. Аёлларга турли гап-сўзлар «отиш», уларга нисбатан ҳар хил изоҳлар айтиш, ташқи кўринишини баланд овозда тасвирлаш, қиёслаш… бу ҳолат барчамиз учун оддий ҳолга айланиб қолгандек. Аслида, бу каби ҳаракатлар аёлларнинг эркин ҳаракатланишини чегаралайди, айрим ҳолларда руҳий тушкунлик, соғлиққа ҳам зарар етказади.
«Шу сабабли, аёлларга нафсониятга тегиши мумкин бўлган гап-сўзларни айтишни тақиқлаш ва ушбу ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик чорасини белгилаш, шу билан бирга аёлларга шикаст етказиш ҳолати учун жавобгарлик чораларини кучайтириш лозим. Бельгия, Португалия, Аргентина, Канада, Янги Зеландия ва АҚШ каби мамлакатларда бундай ҳаракатлар кичик ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади ва 750 еврогача жаримага тортилади» — дейилади вазирлик хабарида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди