14:25 / 12.12.2021
2 329

Қарз суммаси неча пулдан ошганда ёзма шартнома тузиш керак?

Қарз суммаси неча пулдан ошганда ёзма шартнома тузиш керак?
Фуқаролар орасида олинаётган қарз миқдори БҲМнинг ўн бараваридан кўп бўлганда ёки томонлардан бири юридик шахс бўлганда ёзма шартнома тузиш мажбурий ҳисобланади.

Фуқаролар ўртасида қарз суммаси неча пулдан ошганда ёзма шартнома тузиш керак? Ушбу саволга Адлия вазирлиги жавоб берди.

Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра, фуқаролар ўртасида ўзаро олинган қарз суммаси БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлган тақдирда, яъни 2 млн 700 минг сўмдан кўп бўлганда, оддий ёзма шаклда шартнома тузилиши шарт.

Иккинчидан, агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Учинчидан, агар қарз берувчи ёки қарз олувчи томонлардан бири юридик шахс бўлганда, қарз суммасидан қатъи назар - ёзма шартнома тузилиши шарт.

Шунингдек, қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда фуқаролар орасидаги иқстисодий муносабатлар Фуқаролик кодекси томонидан тартибга солинади. Кодекс, хусусан, фуқаролар ҳуқуқларининг тенглигини, мулкнинг дахлсизлигини, шартноманинг эркинлигини, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланишини ва бошқа ҳуқуқларини кафотлатлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарз суммаси неча пулдан ошганда ёзма шартнома тузиш керак?