«Қўйлиқ» деҳқон бозори директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари Қодиржон Нормирзаев бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида хат ёки оғзаки топшириқ берилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда у ЎзА видеорепортажида айтиб ўтган.
«Янги ‘мост’ бу ҳозирча лойиҳа. Ушбу ‘мост’ қурилишига 2025 йил ёки бошқа маълум бир вақт белгиланмаган. Қурилган тақдирда ҳам, ‘мост’ билан бозор орасида катта жой бор, айланма йўл қилиб, пастга туширганда ҳам, бозорга халақит қилмайди. Бозорнинг янги бозорга кўчирилиши бўйича ҳали бизга шаҳар ҳокимияти томонидан ёки бозорлар маркази томонидан ҳам ҳеч қанақа хабар берилмаган. Ва бизга бу бўйича огоҳлантириш хатлари ҳам юборилмаган», — дея унинг сўзларини келтирган «Gazeta.uz».
Қодиржон Нормирзаевнинг сўзларига кўра, янги қурилган бозор улгуржи савдога мўлжалланган бўлиб, у ерда катта фура машиналари эркин, тўсиқсиз ҳаракатланиб кириб кела олади. «Бундан мақсад бозорга келаётган машиналари шаҳар ташқарисида ҳаракатланиб, шаҳар ичида тирбандликнинг олдини олиш учун мўлжалланган жой», — деган маъмурият вакили.
Видеода бозор сотувчилари ва ишчилари 31 декабрга қадар Food City’га кўчиш бўйича огоҳлантириш хати маъмурият томонидан берилганини таъкидламоқда.
Бозор директори номига ёздирилган хатда савдо фаолияти билан шуғулланувчи шахс 31 декабрь кунигача фаолиятини тугатиб, 1 январдан Food City’да фаолиятини давом эттириши, агар ушбу қонуний талабга амал қилмаса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ҳамда Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) асосида жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ хатда мазкур моддалар диспозиция дея қайд этилган.
Фото: Видеодан кадр
Қодиржон Нормирзаевнинг сўзларига кўра, огоҳлантириш хатлари маъмурият томонидан берилмаган.
«Уни (огоҳлантириш хатини) паттачи бергандир. Мендаги маълумотга кўра, бозор бузилмайди. Бозор бузилиши, кўчиши бўйича хат ҳам келмаган», — деган у. Бозордаги савдогарлар ва ишчиларнинг қўлидаги хат бўйича эса жавоб бера олмаслигини билдирган.
ЎзА вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходими билан боғланган, бироқ мухбир воқеликка тўлиқ ойдинлик киритувчи масъул шахснинг телефон рақамини ололмаган.
Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Қўйлиқ» деҳқон бозори йўл кенгайтирилиши сабаб бошқа жойга кўчирилишини маълум қилганди. 9 декабрь куни бозор Қўйлиқдан 6,5 километр узоқликда, Тошкент вилоятида жойлашган Food City савдо мажмуасига кўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалди. «Gazeta.uz» бундай қарор ҳукумат томонидан 2017 йилдаёқ қабул қилинганини маълум қилди.
Шу куни Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилишидан нозори бўлган шахслар бозор яқинидаги автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Пойтахт ИИББ берган маълумотга кўра, ушбу намойишда иштирок этган беш нафар шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) ва 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар 5 ва 7 суткага қамалди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»