
Фото: СС0 Public Domain
Коронавируснинг «омикрон» штамми вабо ташувчи кемирувчи жониворлар организмига кира олади. Ушбу жиддий мутацион силжиш ҳақида «bioRxiv» сайтида чиққан мақолада сўз боради.
Олимларнинг таъкидлашларича, коронавирус инсон ҳужайраси мембранасидаги ACE2 рецепторлари билан боғланиш учун тиканак-оқсиллардан фойдаланади ва шу тариқа ўзи учун ҳужайрага йўл очади. Бошқа органик бирикмалардан фарқли равишда, «омикрон» сичқонлар ва каламушлар ACE2 рецепторларига ҳам боғлана олган.
Антик даврларда иқлим ўзгаришлари сабабли Мўғулистон ва Хитой даштларида яшовчи кемирувчиларнинг Ғарбга миграцияси кузатилган, Европа ва Яқин Шарққа вабо таёқчалари шу тарзда кириб келган, дейишмоқда олимлар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар