date

Бойсунда ўсадиган ўсимлик Халқаро Қизил рўйхатга киритилди

Бойсунда ўсадиган ўсимлик Халқаро Қизил рўйхатга киритилди
Ўзбекистон флорасининг ноёб вакили Халқаро Қизил рўйхатга киритилди. Бухоро молуселласи ўсимлиги дунё бўйича фақатгина Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида ўсиши айтилмоқда.

Фанлар академияси ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу иш ўзбекистонлик ботаник олимлар томонидан камёб турларни халқаро қизил рўйхатга киритилиши бўйича дастлабки натижа ҳисобланади.

Ярим аср давомида тур популяцияси 79 фоизга қисқариб кетган. Бугунги кунда ушбу камёб турнинг табиатдаги умумий сони 600 га ҳам етмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Бойсунда ўсадиган ўсимлик Халқаро Қизил рўйхатга киритилди