Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида бўлиб турибди. “Ёшлик I” кони ва мисни бойитиш фабрикасини кўздан кечирган президент ҳудуд фаоллари билан учрашди ва Олмалиқдаги конлар истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
“Катта-катта марралар олдик. Олмалиқда энг катта, мега лойиҳа бўлади. Мисни қайта ишлашнинг янги йўналишларини йўлга қўйяпмиз. Олмалиқликлар, сизлар билмайсизлар қандай бой одамсизлар.
Фақат Олмалиқдаги тасдиқланган конлар салоҳиятини айтаман, бошқаларини ҳозирча айтмай тураман. Биз геология бўйича ўрганишларни бошлаганимизда 16 млн тонналик захира бор деб ҳисоблардик. Олтин бўйича рақамларга эътиборга эътибор беринг – агар энг катта конимиз бўлган Мурунтовда 3 минг тонна олтин захирамиз бўлса, Олмалиқдаги 5 минг тоннадан ортиқ олтин захиралари борлиги расман тасдиқланди.
Шу пайтгача Олмалиқда иккита мисни бойитиш корхонаси билан ишлаб келган ва учинчисини ишга туширмоқчи бўлган бўлсак, бугун мен топшириқ бердим, тўртинчи ва бешинчи корхоналарни ҳам ишга туширамиз.
Тасаввур қиляпсизларми, шу пайтгача иккита корхона билан ишлаб келган Олмалиқ шаҳри келажакда бешта йирик корхона билан иш олиб боради. Учинчи корхонани насиб қилса 2023 йил мустақиллик байрамига очамиз. Олмалиқ бугунги Олмалиқ бўлмайди”, – деди президент. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»