Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
23 декабрь куни «E-notarius.uz» портали орқали илк бор тўлиқ онлайн режимда нотариал ҳаракат амалга оширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро У.В. нотариал идорага келмасдан туриб, вояга етмаган фарзандини чет элга чиқишга розилик бериш аризасини видеоконференцалоқа ёрдамида расмийлаштирган. Мазкур хизмат тест режимида ишга туширилган ва кейинги йилнинг бошидан тўлиқ татбиқ этилади.
Эндиликда «E-notarius.uz» ахборот портали орқали мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган ишончномани тасдиқлашни, ижро хатини ёзишни, аризадаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлашни (доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйишга розилик, вояга етмаган фарзандни чет элга чиқишга розилик бериш билан боғлиқ ариза ва мажбуриятномалар), шунингдек тўловларни ҳам амалга ошириш мумкин.
Бу қандай амалга оширилади?
Онлайн нотариал ҳаракатни расмийлаштириш учун «E-notarius.uz» ахборот порталига кириб, республикадаги исталган нотариусга масофадан туриб нотариал ҳаракатни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилинади.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида мурожаат қилувчининг шахсига оид маълумотлар ОNE ID – Идентификациялашнинг ягона тизими орқали автоматик равишда тўлдирилади. «E-notarius.uz» ахборот порталида нотариусга мурожаат қилишнинг тартиби ва босқичлари фуқаролар тушуниши учун қулай шаклда, алоҳида эслатмалар билан ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилган.
Маълумотлар мурожаат қилувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлангандан сўнг, онлайн нотариал ҳаракат учун тўлов квитанциялари ҳам автоматик равишда шакллантирилади.
Мурожаат қилувчи ва нотариус келишилган вақтда нотариал ҳаракатни рўйхатдан ўтказиш учун видеоконференцалоқага чиқади ва нотариал ҳаракат расмийлаштирилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар