21:05 / 27.12.2021
2 272

Ўзбекистондаги 35 та ОТМга молиявий мустақиллик берилди (рўйхат)

Ўзбекистондаги 35 та ОТМга молиявий мустақиллик берилди (рўйхат)
«Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМ рўйхати (35 та) тасдиқланди.

Фото: Telegram / Ҳуқуқий ахборот
Молиявий мустақил давлат ОТМлари 2022 йил 1 январдан қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилади:
- контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
- маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
- ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
- хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
- бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
- автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

Шунингдек қарорга кўра, ички аудит ва молиявий назорат хизматлари учун давлат ОТМ харажатларини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилади.

Қарорга мувофиқ, 2022/2023-ўқув йилидан молиявий мустақил давлат ОТМларига қуйидаги ваколатлар берилди:

Академик мустақиллик соҳасида:
- ўқув режалари, дастурлари, малака талабларини тасдиқлаш, таълим шаклини белгилаш;
- ўқиш давомийлиги муддатини белгилаш;
- докторантура контракти миқдорини белгилаш, ўз ҳисобидан грант ажратиб докторантурага квотага қўшимча қабул қилиш;
- докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш;
- магистратура учун сиртқи, масофавий ва кечки таълимни жорий этиш;
- академик мобилликни амалга ошириш;
- ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш;
- таълим сифатини ички назорат қилиш.

Ташкилий-бошқарувдаги мустақиллик соҳасида:
- тижорат ва нотижорат ташкилотларни ташкил этиш;
- муассаса тузилмасини тасдиқлаш ва штатини белгилаш;
- янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни очиш, амалдагиларини тугатиш;
- ишга қабул қилиш, озод этиш ва ротациясига оид тартибни белгилаш;
- масофавий таълимни очиш.

Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик (идора)ларнинг қуйидаги ваколатлари таълим муассасаларига ўтказилади:
- чет эл фуқаролари ўқишини хориждан давлат ОТМларига кўчириш;
- қабул комиссиялари таркиби, имтиҳон фанларини тасдиқлаш;
- амалиёт ўташни тасдиқлаш;
- кийим-бошга доир талабларни белгилаш.

2022 йил якунигача барча давлат ОТМларнинг ўқув адабиётлари тўлиқ электронлаштирилади ва ягона «Электрон кутубхона» платформаси ишга туширилади. ОТМларда ҳисоботларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечилади ва Олий таълим
жараёнларини бошқариш ахборот тизими:

1-босқичда – 2022 йил 1 мартгача қуйидагилар жорий қилинади:
- «Ўқув жараёнини бошқариш» қисми (давомат, ўзлаштириш қайдномаси ва рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон - жадваллари рақамлаштирилади);
- «Илмий жараённи бошқариш» қисми;
- «Маъмурий жараённи бошқариш» қисми;
- «Молия-хўжалик фаолиятини бошқариш» қисми;

2-босқичда – 2022 йил 1 майгача:
-«Таълим сифатини назорат қилиш» қисми жорий қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги 35 та ОТМга молиявий мустақиллик берилди (рўйхат)