Мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шаклдаги мулк ташкил этади. Мулк мутлоқ дахлсиз ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади, унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади, белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади.
Жиноят ишлари бўйича Қува туман судида Ю.Ига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Ю.Ига 33 ёшда, ушбу ёшгача фирибгарлик, ўғрилик жиноятлари учун 7 марта судланиб, умрини яъни, ёшлигини озодликдан маҳрум қилиш муассасаларида ўтаб келган.
Қилган ишларидан хулоса қилмасдан такроран 2021 йил 21 август куни судланувчи Ю.И ўта хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, маст ҳолатда Қува тумани, “Жалаёр” МФЙ, Жалаер кўчасидаги уйдан нархи 5.000.000 сўмлик “Dynacord Power Mate 1000/1600” номли овоз кучайтиргич аппаратини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Судланувчи Ю.И судда берган кўрсатувида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ўзи илгари жиноят содир этгани учун судланиб, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтагани, 2021 йил 21 август куни Қува тумани, “Деҳқонобод” МФЙ, Қашқар қишлоғида яшовчи тоғаси А.Д. кўргани келмоқчи бўлиб, Қува тумани марказига келиб у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилганини, сўнг у ердан Деҳқонобод қишлоғига бориб, “Н” исмли таниши билан кўришиб қолиб, ундан велосипедини олиб тоғаси А.Д.ни яшаш уйига боргани, сўнг таниши У.Ж.ни яшаш уйига бориб, овоз кучайтиргич аппаратини олиб, велосипедда Деҳқонобод қишлоғи марказига келиб, Қува тумани, Туркровот қишлоғида яшовчи У.Д.га ўғирланганини айтмай, овоз кучайтиргич аппаратини жами 700.000 сўмга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани, зарарни қопламагани, ҳозирда ўзи қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини айтиб, суддан енгиллик беришни сўради.
Суд томонидан Ю.И Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 4-қисми “б” банди айбдор деб топилиб, унга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шу аснода якун сифатида халқимиз мақоллари “Виждондан кечган йиқилар”, “Инсофли одам ошини ер, инсофсиз одам бошини” деган ҳикматли сўзларни келтиришни ҳамда инсон баркамолликка эришишининг биринчи шарти – нафсни жиловлаш эканини ёдда тутиш лозим бўлади.
Жиноят ишлари бўйича
Қува туман судининг судьяси
Қ.Абдуллаев
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Қува туман судининг судьяси
Қ.Абдуллаев
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас