
Фото: Uzbekistan Airways
Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми омикрон кириб келиши муносабати билан 9 январ куни навбатдаги чеклов чораларини эълон қилганди.
Унга кўра, 15 январдан:
- Хориждан кириб келувчилар (автомобиль ҳаракати бундан мустасно) манфий натижа берган ПЦР-тест тўғрисидаги маълумотномага эга бўлиши керак (камида 48 соат олдин олинган).
- Агар ПЦР-тест бўлмаса, аэропорт/вокзал/чегара ўтказиш пунктларида экспресс тест топшириши шарт бўлади.
Шунингдек, Умра зиёратидан қайтадиган Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистони ҳудудида ПЦР- ёки экспресс-тест топширади. Тест натижалари ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олинади. Ўзбекистонга фақат манфий натижа кўрсатган ҳолда қайтиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 7 январ куни Дубайдан Тошкентга келган рейс йўловчисида коронавируснинг янги штамми аниқланганди. Сўнгги ҳафта давомида мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичлари ортиб бормоқда - сўнгги кунда 714 кишига ташхис қўйилган (бир кун олдинги кўрсаткич 604та эди). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар