Президент Шавкат Мирзиёев 5 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. Орадан икки кун ўтиб, 7 январь куни давлат раҳбари одатдаги тартибда ишлашга киришган.
«Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга кетган «Менимча» телекўрсатувида президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг айтишича, президент Қозоғистонда содир бўлган воқеалар сабаб таътилдан эрта қайтган.
«Қозоғистондаги воқеалар бошланиши билан президентимиз учта давлат раҳбари билан телефонда гаплашиб, минтақадаги вазият ва қўшни давлатдаги воқеаларнинг минтақага таъсирини муҳокама қилдилар. Халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва хавфсизлиги президент учун биринчи ўринда туради ва у киши доим халқимиз билан бирга. Давлат раҳбари таътилдан тез қайтишларининг сабаби Қозоғистондаги тинчлик тарафдори эканларидир», — деди Шерзод Асадов кўрсатувда.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг меҳнат таътиллари одатда бир ҳафта давом этади. Президент 2021 йили январь ойида, 2019 йил август ойида таътилга чиққанди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар