Фото: Getty Images
Янги тадқиқот шуни кўрсатадики, COVID-19 билан касалхонага ётқизилган беморлар қонида Альцгеймерга чалинган одамларникига қараганда неврологик шикастланиш билан боғлиқ оқсиллар юқори бўлади. Ушбу кашфиёт SARS-CoV-2 бош мияга зарар етказишини тасдиқлайди, деб ёзади Hi-Tech News.
Нью-Йорк университети қошидаги Гроссман тиббиёт мактаби олимлари томонидан олиб борилган янги тадқиқот COVID-19 беморларида инфекцияга чалинмаган одамларга қараганда нейродегенерациянинг еттита белгиси юқори эканини аниқлади. Батафсил таҳлил шуни кўрсатдики, касалхонага ётқизилган COVID-19 беморларида ушбу белгилар даражаси Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилганларга қараганда тезроқ ортган.
«Натижалар шуни кўрсатадики, COVID-19 билан касалхонага ётқизилган беморлар, айниқса ўткир инфекция давомида неврологик аломатлар пайдо бўлган кишиларда, Альцгеймер касаллиги билан оғриганларга қараганда мия шикастланишининг белгилари юқори бўлиши мумкин», — деди NYU Langone Health профессори Женнифер А.Фронтера.
Ўртача 71 ёшда бўлишига қарамай, COVID-19 билан касалхонага ётқизилишидан олдин когнитив ёки ақлий пасайиш аломатлари бўлмаган 251 бемор тадқиқотда иштирок этган. Кейин бу одамлар икки гуруҳга — ўткир COVID-19 инфекцияси пайтида неврологик аломатлар пайдо бўлган ва пайдо бўлмаганлар гуруҳига бўлинган. Белгилар даражалари Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган беморларники билан таққосланди. Ушбу ташхис остидаги 161 беморнинг ҳеч бири COVID-19 га чалинмаган эди.
Тест қилиб кўрилган учта белги — карбокситерминал убиквитин гидролаза L1 (UCHL1), умумий таубелок ва p-tau181 — ҳужайралар ўлими ва нейронлар инактивациясининг маълум кўрсаткичлари ҳисобланади. Енгил нейрофиламент (NFL) полипептид даражаси аксонларнинг шикастланиши, нейронларнинг жараёнлари билан ортади. Ўз навбатида, кислотали фибриллар оқсили (GFAP) нейронларни қўллаб-қувватлайдиган глиал ҳужайраларга зарар етказиш ўлчови ҳисобланади. Бета-амилоид эса 40 ва 42 Альцгеймер касаллиги билан оғриган беморларда тўпланиши маълум бўлган оқсиллардир. Аввалги тадқиқотлар умумий тау ва фосфорланган tau-181 (p-tau181) ҳам Альцгеймер касаллигининг ўзига хос белгиси эканини кўрсатганди, аммо уларнинг бу касалликдаги роли савол остида қолмоқда.
«Ушбу биобелгиларнинг кўпайиши билан боғлиқ бўлган травматик мия шикастланиши, кейинчалик Альцгеймер касаллиги ёки шунга ўхшаш ақлий пасайиш ривожланишини англатмайди, лекин унинг ривожланиши хавфини оширади. COVID-19 нинг оғир шаклига чалинган одамларда бунга мойиллик бор ёки йўқлиги — бу имкон қадар тезроқ жавоб топиш керак бўлган саволдир», — деди Лангондаги Ню Ёрк университети профессори Томас М.Вишневски. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда