12:15 / 25.01.2022
1 345

Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда мавжуд экстремистик канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда мавжуд экстремистик канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистон Олий судининг 2021 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, ижтимоий тармоқларга жойланган бир қатор материаллар экстремистик материаллар деб топилди ҳамда ушбу материалларни мамлакат ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, намойиш этиш ҳамда сақлаш тақиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди.

Таъкидланишича, «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунининг 14-моддасига мувофиқ тақиқланган ташкилотларнинг (материаллар) рўйхати Адлия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинмоқда.

Жиноят кодексининг 244-1-моддасига (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) асосан ушбу материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Тақиқланган канал ва саҳифалар орасида «Абу Салоҳ дарсликлари», «Тавҳид ва Жиҳод», «Аёллар дарслари силсиласи», «Жаннат ошиқлари» каби 40 га яқин саҳифалар мавжуд. Тўлиқ рўйхат билан Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда Очиқ маълумотлар портали орқали танишиш мумкин.

Маълумот учун, «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар агар экстремистик фаолиятни амалга оширишга ошкора даъват қиладиган ёхуд шундай фаолиятни амалга ошириш зарурлигини асослаб берадиган ёки ошкора оқлайдиган, тарқатиш учун мўлжалланган бўлса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан экстремистик материаллар деб топилади ҳамда уларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда мавжуд экстремистик канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди