Ўзбекистонда 2021 йилда ойлар кесимида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи йил давомида ўсиб бориб, декабрь ойида ўзининг энг юқори натижасини қайд этди — 3,7 миллион сўм, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси.
Номинал ҳисобланган иш ҳақи — иш берувчининг маълум бир вақт давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар бажарилгани ёки хизмат кўрсатилганлиги) учун ҳисобланган амалдаги қонунларга мувофиқ солиқ ва бошқа тўловларни ўз ичига олган нақд пул шаклида жисмоний шахсларга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад.
Маълум қилинишича, йилнинг энг паст кўрсаткичи мос равишда январь ойида кузатилган — 2,6 миллион сўм.
Таъкидланишича, 2021 йилда энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида қайд этилган — 8,2 миллион сўм. Ахборот ва алоқа соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 5,5 миллион сўмга тенг бўлган бўлса, ташиш ва сақлаш соҳасида — 4,3 миллион сўм, таълим соҳасида — 2,3 миллион сўм. Энг паст ўртача иш ҳақи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида қайд этилган — 2,1 миллион сўм.
Банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳрида (10,9 миллион сўм), энг пасти – Сурхондарё вилоятида (5,4 миллион сўм) кузатилган.
Таълим соҳасида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент шаҳрида (3,4 миллион сўм), энг пасти Қашқадарё вилоятида (2 миллион сўм) қайд этилган. Тошкент (2,3 миллион сўм), Сирдарё (2,3 миллион сўм) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (3,4 миллион сўм) иш ҳақи республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган. Бошқа ҳудудларда ўртача ойлик иш ҳақи нисбатан паст.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент вилоятида (2,6 миллион сўм), энг пасти – Қашқадарё вилоятида (1,7 миллион сўм). Республика бўйича ўртача кўрсаткичдан паст ҳолат етти вилоятда кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йилда ўртача ойлик номинал иш ҳақи 2,6 миллион сўмни, 2019 йилда эса 2,3 миллион сўмни ташкил этган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда