Шавкат Мирзиёев «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида қайд этилишича, қарорда миллий маданият ва санъатни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
Қарорга асосан, Маданият вазирлиги томонидан «Инсон қадри учун» эзгу ғояси асосида ҳар йили театрларда саҳналаштириладиган камида 40 та янги спектаклга, композиторлар ва бастакорларга 40 та янги мусиқа асар яратишга, камида 100 та юксак бадиий савиядаги аудиовизуал асарга, камида 150 та энг яхши миллий қўшиқни караоке ёрдамида ижро қилиш учун қайта ишлашга давлат буюртмалари берилади.
Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Маданият вазирлиги саҳифаси орқали миллий маданиятни тарғиб этувчи қуйидаги танловлар жорий этилади:
- мусиқа чолғуларида бажарилган энг яхши 100 та ижро,
- энг яхши 100 та миллий қўшиқ,
- энг яхши 100 та миллий мусиқий клип,
- караоке ёрдамида ижро қилишга мўлжалланган энг яхши 100 та мусиқий композиция,
- давлат ва хусусий театрларда саҳналаштирилган энг яхши 50 та спектакль.
Бунда энг кўп кўрилган ижролар аниқланиб, ғолиблар БҲМнинг 50 бараваригача (13,5 миллион сўмгача) бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Ҳужжатга кўра, маданият ва санъат соҳасидаги ижодкорларни ҳар йили бир маротаба тақдирлаш мақсадида маданият ва санъат миллий мукофоти таъсис этилмоқда.
Шунингдек, узоқ йиллар маданият ва санъат соҳасида самарали фаолият олиб борганларга ҳамда истеъдодли ёш ижодкорларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидия берилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди