Фото: Telegram / @Navbahornews
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов «Навбаҳор» клубидан логотипни зудлик билан алмаштиришни сўради.
Бунга у «Навбаҳор» клубининг янги логоси Масс-медиа фонди логотипига ўхшаб қолганини сабаб қилиб кўрсатган.
«‘Навбаҳор’ футбол клубига логотиплар муборак бўлсин! Бу Масс-медиа фондининг логоси. Фақат бургут орқага қараб турибди. Ёки Стефано Риччи бош ҳомийми? Ундай деса ҳам, бизни логога ўхшаб қолибди-ку.
Агар буни зудлик билан алмаштирмасангиз, клуб Алламжоновга ўтиб қолди, деган гаплар ҳам чиқади эртага. Тўғри, биз футболга қизиқамиз, лекин клуб очадиган даражага етиб келмадик», — деб ёзади Алламжонов.
Фото: Telegram
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январида Ўзбекистонда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди иш бошлаганди. Фонд эмблемаси ўша йилнинг февралида тасдиқланган. Эмблема марказида бургут тасвирланган, унинг атрофидаги айлана ичида жамоат фонди номи ёзилган.
Маълумот учун, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларига медиа бозорида тенг шароит яратиш, уларни янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмаклашишдир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди