Давлат статистика қўмитаси 2021 йил IV чораги якунлари бўйича бирламчи ва иккиламчи бозорда уй-жой нархлари индекси борасидаги маълумотларни эълон қилди. Расмий статистика ўтган йилда бирламчи бозорга нисбатан иккиламчи бозорда нархлар тез ошаётганини кўрсатмоқда.
Ҳар иккала бозорда бир хонали уйлар энг харидоргир бўлиб қолмоқда – бирламчи бозорда нархлар 6,5 фоизга ошган бўлса, иккиламчи бозорда 10,4 фоизгача кўтарилган.
Уй-жой нархлари кескин қимматлаган ҳудуд – Самарқанд вилояти. Бирламчи бозорда уйлар баҳоси 18,2 фоиз, иккиламчи бозорда эса 14,6 фоизга ошганини кузатиш мумкин.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси иккиламчи бозорда нархлар энг юқори даражада ошган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Ўтган йил охирида нархлар 17,6 фоизга қимматлаган.
Пойтахт Тошкент шаҳрида эса бирламчи бозорда уйлар 2,1, иккиламчи бозорда 5,6 фоизгача қимматлаган. Иккиламчи бозорда бир хонали уйлар нархи кескин ошган — 14,2 фоиз. Икки хонали уйлар нархида эса пасайиш кузатилган.
Нархлар нисбатан секин ўсган ҳудуд эса – Бухоро. Вилоятда уйлар 0,3–1,2 фоиз оралиғида қимматлаган.
Жадвал: Давлат статистика қўмитаси “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди