19:13 / 08.02.2022
1 367

Хавфли рецидивист яна жиноятга қўл урди

Хавфли рецидивист яна жиноятга қўл урди
Халқимизда “Кўр ҳассасини бир марта йўқотади” - деган гап бор. Бу гап бежизга айтилмаган. С.Рахимов (исм шарифлар шартли танланган) муқаддам ўғрилик жиноятини содир этганлиги сабабли унга одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари қўлланилиб, озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди. Бу билан унга бир маротаба имкон берилган эди. Шундан кейин ҳам у ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан озод қилинган бўлса-да, тавба нелигини билмади.

С.Рахимов хавфли рецидивист бўла туриб, 2020 йил 16 декабрь куни соат 10:00дан 15:00га қадар бўлган вақт оралиғида ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Нурота тумани, “Қадоқ” МФЙ, Тиконли қишлоғининг тоғли ҳудудига келиб, ушбу тоғ яйловларида қаровсиз ҳолда ўтлаб юрган, Нурота тумани Тиконли қишлоғида яшовчи М.Низамовга тегишли бўлган, ҳар бирини бозор баҳоси 1.000.000 сўмдан жами 12.000.000 сўмлик 12 бош эчкиларни ҳайдаб кетиш йўли орқали яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Бундан ташқари, у хавфли рецидивист бўла туриб ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2021 йил 25 июль куни соат 21:00ларда ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Конимех тумани “Караката” овул фуқаролар йиғини “Караката” овулининг дашт ҳудудида қаровсиз ҳолда ўтлаб юрган, Е.Серикбаевга тегишли бўлган, ҳар бирини бозор нархи 600.000 сўмдан бўлган 11 бош она эчкиларни ва ҳар бирининг бозор нархи 400.000 сўмдан бўлган 11 бош улоқларни ҳайдаб кетиш йўли орқали яширин равишда талон-торож қилиб, Е.Серикбаевга жами бўлиб 11.000.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Шунингдек, у хавфли рецидивист бўла туриб, ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2021 йил 1 август куни соат 13:00ларда ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Нурота тумани, “Чуя” МФЙ Дара қишлоғи ҳудудига келиб, ушбу қишлоқда яшовчи И.Эшонқуловага тегишли бўлган 65 бош қўйлар Дара қишлоғидаги сой бўйида қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, ушбу қўйлар орасидан анча миқдорни ташкил қилувчи умумий бозор баҳоси 46.500.000 сўм бўлган жами 31 бош қўйларини ажратиб, ҳайдаб кетиш йўли орқали яширин равишда талон-торож қилиб, ушбу қўйларни Чуя МФЙ, Мушкан қишлоғида яшовчи Ж.Ахмадовга 18.500.000 сўмга сотиб ундан пулларни олиб воқеа жойидан яширинган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси З.Ибрагимов томонидан кўриб чиқилиб, С.Рахимовни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқини тузатишнинг имкони йўқ деб топилиб, унга ЖКнинг 60-моддаси тартибида 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

С.Рахимов ёлғиз яшарди. Унинг ўғри ва ароққа муккасидан кетганлигини билган турмуш ўртоғи ҳам фарзандини олиб уйига кетган эди.
Шу ўринда, боболаримизнинг “нима эксанг шуни ўрасан” деган мақоллари нақадар тўғри эканлиги яна бир бор исботини топади.

Зафар Ибрагимов,
Жиноят ишлари бўйича
Нурота туман суди раиси


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хавфли рецидивист яна жиноятга қўл урди