18:46 / 09.02.2022
1 367

Ўзбекистонда ипотека уйларининг ўртача нархлари эълон қилинди

Ўзбекистонда ипотека уйларининг ўртача нархлари эълон қилинди
Ўзбекистонда 2021 йилда ажратилган ипотека кредитлари асосида уйларнинг ҳудудлар бўйича ўртача нархлари таҳлил қилинди.

Унга кўра хонадонларнинг ўртача энг баланд нархи Тошкент шаҳрида — 381,9 млн сўм. Андижон (280,1 млн сўм), Самарқанд (275,3 млн сўм) ва Сурхондарё (274,3 млн сўм) вилоятларида ҳам ипотека уйларининг нархи бироз баландроқ.

Ўртача энг паст нархга эга хонадонлар Хоразмга тегишли бўлиб қолмоқда — 218,6 млн сўм.

Қорақалпоғистон Республикаси (226,4 млн сўм), Қашқадарё (227,3 млн сўм) ва Бухоро (229,1 млн сўм) вилоятларида ҳам ипотека уйларининг нархи нисбатан пастроқ.

Фото: Марказий банк
Қаерда ипотека кредитлари кўпроқ олинган?
2021 йилда ипотека кредитларининг (60,2%) ярмидан кўпи бешта минтақага тўғри келди:

Тошкент — 27,2 фоиз;
Фарғона вилояти — 9,4 фоиз;
Самарқанд вилояти — 9 фоиз;
Сурхондарё вилояти — 7,5 фоиз;
Андижон вилояти — 7,2 фоиз.

Аҳолининг қайси қисми томонидан кўпроқ ипотека кредитлари олинган?
2021 йилда мижозларнинг яримидан кўпи — 31 ёшдан 50 ёшгача бўлган фуқаролар (69 фоиз) ташкил қилди. Иккинчи ўринда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар (24 фоиз) бўлса, учинчи ўринни эса 50 ёшдан ошган ўзбекистонликлар ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ипотека уйларининг ўртача нархлари эълон қилинди