Кейинги ўқув йилидан "Она тили ва ўқиш саводхонлиги" фанидан ўқувчиларнинг чораклик баҳоси кундаликка, йиллик баҳоси чоракликка қараб чиқарилмайди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Республика таълим маркази ахборот хизмати раҳбари Моҳира Нуруллаева маълум қилди.
Қайд этилишича, миллий ўқув дастурига кўра 1- ва 2-синф ўқувчилари учун уй вазифалари олиб ташланганлиги боис уйга вазифани баҳолаш бекор қилинади.
Уйга вазифаларнинг олиб ташланишига биринчи сабаб уларнинг амалда самарасиз топшириққа айлангани бўлса, иккинчидан дарслардан чарчаб борган қуйи синф ўқувчилари уйда кўпроқ дам олишлари лозим деб қаралмоқда.
Самарасиз топшириқ деганда ўқувчи бажариб келган уйга вазифалар йўл-йўлакай текширилаётгани ёки деярли текширилмаётгани, ўқувчи хато ва ютуқларини етарли англаб олиши учун вақтнинг етишмаслиги назарда тутилган.
“Ўқувчилар “аъло” баҳо олиш учун яхши ўзлаштирувчи синфдошлари ёки уй вазифалар жойланувчи турли сайтлардан кўр-кўрона кўчириб келиш ҳолатлари кўпайган.
Уй вазифалар баҳоланмайди дегани, бу бола уйда умуман дарс қилмайди, дегани эмас. Фан дастурига кўникмаларни шакллантирувчи айрим лойиҳавий топшириқлар киритилган. Ота-онаси ва яқинларидан тегишли мавзуларда маълумот олиб келиш, дўстига табрик хати ёзиш кабилар шулар жумласидан”, дейилади маълумотда.
Билдирилишича, чораклик баҳоларни кундалик олинган баҳоларга қараб қўйиш амалиёти бекор қилинади.
2022-2023 -ўқув йилидан бошлаб кундалик йиғилган баҳолар чораклик баҳога таъсир қилмайди. Кундалик баҳо ривожлантирувчи аҳамиятга эга, чораклик баҳо эса эришилган маррани текшириш учун хизмат қилади. Бу икки баҳолашни ўзаро қориштириш сифатга таъсир қилади.
Йиллик баҳони чораклик баҳолар асосида қўйиш амалиёти бекор қилинади. Йил охирида ўқитувчи ўқувчилар учун қўйилган минимал талабга жавоб бера олишини текшириш учун имтиҳон ўтказиши лозим. Ҳар чоракдаги баҳо бу минимал талабни бажара олиши ёки олмаслигини яққол кўрсатиб бера олмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди