Фото: Airbus
Uzbekistan Airways биринчи A321LR самолётига эга бўлди. Бу ҳақда Airbus матбуот хизмати хабар берди.
Самолёт икки классли макет асосида қурилган ва 188 нафар йўловчига мўлжалланган. Авиакомпания A321LR ички ва халқаро йўналишларда фойдаланишни режалаштирмоқда.
Компания жами 5 та Airbus самолётларига буюртма берган: яна тўртта авиалайнер 2022 йилнинг охиригача етказиб берилади.
- Биз ўз самолётлар паркимизни узоқ масофали A321neo янги версияси ёрдамида модернизациялашда давом этамиз. LEAP двигателлари билан жиҳозланган комфорт-класс самолётларимиз Европа, Америка, Яқин Шарқ, Осиёнинг 22 та шаҳрига ва МДҲнинг 24 шаҳрига рейсларни амалга оширади, шунингдек, 11 та ички йўналиш бўйича фойдаланилади, – дейди Uzbekistan Airways бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов.
A321LR – бу катта ҳажмли ёқилғини сақлашга мўлжалланган учта қўшимча марказий бак (АCТ) туфайли 7400 кмгача бўлган масофага учиш имконини берадиган кенгайтирилган диапазонга эга А320neo’нинг версияси.
Аввалги авлод самолётларига нисбатан моделнинг ёқилғи сарфланиши, CO2 чиқиндилари ва ҳар бир ўриндиқ учун фойдаланиш харажатлари 30 фоизга камайтирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади